Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацсияси Хоразм вилояти кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацсияси Хоразм вилояти кенгаши

Home » 2021 » Noyabr

Monthly Archives: Noyabr 2021

Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти бирлашган қўмитасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқий асослари ва Устав талаблари асосида иш юритиш” мавзусида бир кунлик ўқув семинари

           Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва фаолларини билимини мустаҳкамлаш, уларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ишларини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши Ижроия қўмитаси қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти бирлашган қўмитаси тизимидаги бошланғич  касаба уюшма ташкилотлари раислари учун “Касаба уюшма қўмиталарида иш юритиш ва хужжатларни Устав талаблари асосида расмийлаштириш” йўналишларида Вилоят бирлашган қўмитаси томонидан шаҳарлар ва туманлар кесимида жорий йилнинг 16 ноябридан 25 ноябригача бир кунлик ўқув семинарлари ташкил этилди.

            Ўқув семинарида Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси раиси А.Салаев ва бирлашган қўмита ҳисобчиси Ж.Қаландаров бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисларига касаба уюшмалари тўғрисида, касаба уюшмалари ва аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини режалаштириш, бошланғич ташкилот фаолиятининг ҳуқуқий асослари, касаба уюшмалари фаолиятининг асосий мақсади, санаторий йўлланмаларини олиш ва расмийлаштириш тартиби, Устав талаблари асосида иш юритиш тўғрисидаги масалаларда маъруза қилиб, билдирилган саволларга тушунча ва маълумот бердилар.    

ЁШЛАР КАСАБА УЮШМАЛАРИДАН МАНФААТДОРМИ?

Касаба уюшмалари куни олдидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан Урганч давлат университетида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди.  Унда кенгаш мутасаддилари, вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари  ва ёш холимлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан кенгаш раиси ўринбосари Камолжон  Бекжонов, кенгаш раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исмоилов, УрДУ проректори  Санжар Давлетов ва бошқалар бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан самарали чора-тадбирлар кўрилаётганини таъкидлаб ўтдилар.

Ёшлар манфаатларини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларда касаба уюшмалари фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан,  жорий йилнинг ўтган давр мобайнида вилоятдаги корхона ва ташкилотларнинг ёш ходимларилари ҳамда олий таълим муасассаси талабалари  ўртасида икки мингдан ортиқ ёшлар иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилиб, долзарб аҳамиятга эга масалалар таҳлил қилинди.

Шунингдек, тармоқ келишувлари, жамоа шартномаларини ишлаб чиқишда ёшлар вакиллари иштироки таъминланиб, мазкур жараёнда келишув ва шартномаларга ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар киритилишига эришилди. Бундан ташқари 60 га якин ташкилотларнинг жамоа шартномаларида ёшларга берилган қўшимча имтиёз ва кафолатлар ижроси мониторинг қилинди. Маълумотларга кўра, йилнинг ўтган даврида давлат дастури доирасида Жамоа шартномалари орқали 1051 та корхонада кам таъминланган 2322 нафар ёш оилалар вакилларига   639 миллион 679 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 175 нафар талабаларнинг контракт пулларини бир қисмини қоплашга корхоналар ҳисобидан 371 миллион сўм ажратилди. Нодавлат мулк шаклидаги 179 та корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган   270 нафар болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланиши жорий этилди. Сафарбарлик заҳирасидаги харбий хизматга чақирилиши муносабати билан    32 нафарига 88 миллион 533 минг сўмлик фоизсиз ссуда берилди. Уй жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш учун 58 нафар ёш оилаларга  222 миллион 956 минг сўмлик фоизсиз ссудалар берилди.

Бундан ташқари, ёшлар ўртасида спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар, танлов ва саёҳатлар уюштирилмоқда. Жумладан, “Энг намунали ёш иш берувчи”, “Энг намунали ёш бошланғич ташкилот”, “Энг намунали ёш мутахассис”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис”  каби танловлар ёшларнинг иқтидорларини, орзу-истакларини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда. Ёш иқтидор эгалари учун грантлар ажратилмоқда. Ҳар йили ўнлаб талаба ёшлар Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси стипендияси билан тақдирланади. Яна ўнлаб ёшлар касаба уюшмалари тизимидаги сиҳатгоҳларда дам олдирилмоқда.

Учрашув давомида шу ва бошқа мислоллар орқали касаба уюшмалари томонидан  ёшларни  қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди  ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Исмаилов

11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига бағишлаб Маданият, спорт ва туризм ходимлари ўртасида ўтказилган “Спорт- саломатлик гарови” шиори остида Республика спартакиадасининг вилоят ва ҳудудий босқичи ўтказилди

Кейинги йилларда мамлакатимизда спортни ривожлантириш, аҳолининг барча қатламларини спортга жалб қилиш юзасидан қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу борада айниқса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармони асосида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовордир.

 

Вилоятимизда маданият, спорт ва туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш масаласига касаба уюшмалари томонидан устувор вазифалар сифатида қаралмоқда.

 

“Спорт – саломатлик гарови” шиори остидаги уч босқичли Республика спартакиадаси Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил қилиниб, вилоятимизда Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти бирлашган қўмитаси, Хоразм вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси, вилоят Маданият бошқармаси билан биргаликда ўтказилди.

 

Мазкур спартакиданинг вилоят босқичи жорий йилнинг 13 октябрь куни маданият, спорт ва туризм ходимлари ўртасида ўтказилиб, унда 13 та шаҳар ва туманлардан 260 нафар касаба аъзолари иштирок этганлиги меҳнаткашларнинг спортга қизиқиши ошиб бораётганлигидан далолатдир.

 

Вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган ходимлар спартакиаданинг Ҳудудий (зонал) босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлиб, 1 ноябрь куни Урганч шаҳрида Қорақалпоғистон Республикасининг маданият, спорт ва туризм соҳасида меҳнат қилаётган ходимлари билан спортнинг мини футборл, волейбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича беллашдилар.

 

Ҳудудий босқич ғолиблари мазкур спартакиаданинг Республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Спартакиаданинг вилоят ва ҳудудий босқичи иштирокчилари касаба уюшмалари томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.

Спартакиаданинг ҳудудий босқичи якун натижалари:

 

Мини футбол: ғолиб Қорақалпоғистон республикаси;

Волейбол: ғолиб Қорақалпоғистон республикаси;

Стол тенниси: ғолиб аёллар Джуманиёзова Нодира Ҳамдамбой қизи – Хоразм вилояти; эркаклар: Аяпберганов Худайберган – Қорақалпоғистон республикаси;

Шахмат: ғолиб аёллар Худайберганова Бекпошшо Бобожон қизи – Хоразм вилояти; эркаклар Алламуратов Сапар Мирзабаевич – Қорақалпоғистон республикаси;

Шашка: ғолиб аёллар Машарипова Насиба Наримановна – Хоразм вилояти; эркаклар Абутов Ражаббой – Хоразм вилояти.

 

 

Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти бирлашган қўмитаси раиси Салаев Алишер Юлдашевич      

Noyabr 2021
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  
Click to listen highlighted text!