2025 йил 4 Октябрь куни ижтимоий хамкор ташкилот Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси биланВилоят кенгаши ўртасида имзоланган қўшма қарорга асосан Хоразм вилоятидаги тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида “Соғлиқни сақлаш вазири ва касаба уюшмаси раиси кубоги” спорт мусобақалари юқори савияда ташкил этилди.
Мазкур спартакиаданинг асосий мақсади тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни спорт ва жисмоний фаолликка жалб этиш, турли касб касалликларининг олдини олиш, саломатликни тиклаш ҳамда соҳа ходимларини руҳлантиришдан иборат бўлди.
Спартакиада спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси (аёллар ва эркаклар ўртасида) ҳамда мини-футбол турлари бўйича «Ёшлик» спорт мажмуалари комплекида ўтказилди.
Спартакиада юқори кайфият ва кескин рақобат руҳида ўтди. Қуйидаги турлар бўйича ғолиб ва совриндорлар Вилоят кенгашининг қимматбахо совғалари, медал диплом ва кубоклар билан тақдирландилар:
Шашка тури
Аёллар:
1. Атажанова Фазилат — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали терапия бўлими ҳамшираси;
2. Бахтиёрова Зарнигор — Хазарасп туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими навбатчи ҳамшираси;
3. Қурбанова Гўзал — Республика тез тиббий ёрдам маркази Хоразм вилояти филиали Сal маркази диспетчери.
Эркаклар:
1.Собиров Икром — Республика тез тиббий ёрдам маркази Хоразм вилояти филиали Урганч шаҳар станцияси механиги;
2. Атаев Собир — Шовот соғлиқни сақлаш бўлими врач фтизиатри;
3. Сумбердиев Хуршидбек —Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси врач урологи.
Стол тенниси тури
Аёллар:
1. Салаева Хилола — Хива туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси;
2. Урунова Дилноза — Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси поликлника ҳамшираси;
3. Рахимова Шаҳло — Республика тез тиббий ёрдам маркази Хоразм вилояти филали ҳамшираси.
Эркаклар:
1. Атабаев Муҳаммад — Хива туман тиббиёт бирлашмаси умумий амалиёт шифокори;
2. Нуруллаев Шерали — Урганч туман СЭС бўлими;
3. Рахимов Ферузбек — Хазарасп туман тиббиёёт бирлашмаси кадрлар бўлими мутхассиси.
Мини-футбол тури
1. Республика тез тиббий ёрдам маркази Хоразм вилояти филиали жамоаси;
2. Хива туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси;
3. Боғот туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси.
Спартакиада якунлангандан сўнг, тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жуманазар Қурбанов ва Вилоят кенгаши раиси Шенязов Равшанбек Атаевичлар иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни тақдирладилар. Шунингдек, ғолиблар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: