Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгашида ташкил этилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбирга меҳнат фахрийлари таклиф қилинди.
Кенгаш раиси Гулсара Қурбонбоева мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотлар, касаба уюшмалари томонидан йил давомида меҳнаткашлар манфаатлари йўлида қилинган ишлар ҳақида тўхталди.
-Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳар бир аъзонинг меҳнатини қадрлайди,-деди кенгаш раиси.- Айниқса, узоқ йиллар соҳада фаолият кўрсатиб, эндиликда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳар доим эъзозда.
Тадбир давомида Федерация кенгаши томонидан меҳнат фахрийларига юборилган Янги йил совғалари тантанали топширилди.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: