Болажонлар учун Арча байрами

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан SOS болалар маҳаллалари уюшмасининг Хоразм вилоятидаги филиалига қарашли хонадонларда тарбияланаётган болалар учун Арча байрами ўтказилди.
Кенгаш раиси Гулсара Қурбонбоева барчани Янги йил билан қутлаб, самимий тилакларини билдирди.
Болажонлар ижросидаги шеър ва қўшиқлар, рақслар тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади. Болалар шунингдек, мунтазам равишда эътибор қаратиб келаётгани учун касаба уюшмаларига миннатдорчилик хатини ўқиб эшиттирдилар. Иқтидорли рассом қиз ўзи чизган расмнни касаба уюшмаларига туҳфа қилди.
Барча иштирокчиларга Янги йил совғалари топширилди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email