Кенгаш кутубхонасига янги китоблар келтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–9-сон, 15.01.2026 й.) ни хоразмлик касабачилар мамнуният билан қабул қилдилар.
Қарорга кўра, вазирлик ва идораларда китобхонликни ошириш бўйича янги тизим жорий этилар экан. 2026 йил 1 мартга қадар касбий адабиётлар рўйхати шакллантирилади, ҳар йили камида 3 та хорижий касбий китоб ўзбек тилига таржима қилинади. 1 апрелга қадар “Китоб бурчаги” ва ҳар ой “Китоб ўқиш соати” ташкил этилади.
Шунингдек, китобхонлик бўйича ички рейтинг юритилиб, танлов асосида энг кўп китоб ўқиган ходим 1 ойлик иш ҳақи миқдорида мукофотланиши кўзда тутилган. Энг кўп китоб ўқиган топ-100 ўқувчи ва талабага эса БҲМнинг 25 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши кутубхонаси яқин китоблар билан бойтитилди. Улар орасида ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир намуналари, насрий ва шеърий, тарихий, ҳуқуқий, фалсафий ва психологик асарлар бор.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email