“Қариликни кечиктириш ва ёшариш сирлари” китоби тақдимоти ўтказилди

Бугун, 2026 йил 19 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгашида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда кенгаш ходимлари, касаба фаоллари иштирок этди. Тадбирни вилоят кенгаши раиси ўринбосари Камолжон Бекжонов олиб борди.
Тадбирда “Ўзбекистон спорт фахрийси”, “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси”, “Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт аълочиси”, “Маҳалла ифтиҳори”, “Фидойи хизматлари учун” кўкрак нишонлари соҳиби, парҳезшунос Аминбой Юсуповнинг “Қариликни кечиктириш ва ёшариш сирлари” номли китоби тақдим этилди.
Муаллиф Аминбой Юсупов китобнинг мазмун-моҳияти, узоқ умр кўриш сирлари, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, тўғри овқатланиш маданияти, ёғ ва нон маҳсулотларини меъёрида истеъмол қилиш, тирноқлар орқали қарийб 20 га яқин касалликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, спортнинг саломатликни мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳақида сўзлаб, фойдали ва амалий маслаҳатлар берди.
Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email