Мулоқотни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева олиб борди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Меҳнат инспекцияси бошлиғи Қ. Қирғизалиев ўз сўзида кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотлар мазмун-моҳиятига тўхталиб, уларнинг марказида аввало инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш масаласи турганини таъкидлади. Бу жараёнда касаба уюшмалари меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоа шартномалари орқали ижтимоий кафолатларни мустаҳкамлаш, иш берувчи ва ходим ўртасидаги ижтимоий мулоқотни ривожлантиришда муҳим ўрин тутаётгани алоҳида қайд этилди.
Федерация Меҳнат инспекциясининг меҳнат ҳуқуқ инспектори Н. Асадова касаба аъзоларининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш асосий вазифалардан бири эканлигини қайд қилиб, бу юзадан қонунчиликдаги янгиликлар, Федерация ва ҳудудий кенгашлар Меҳнат инспекциялари томонидан кўрилаётган чораларнинг амалий натижалари ҳақида тўхталди.
Хоразм вилояти прокурори ўринбосари Х. Норқобилов Меҳнат қонунчилиги ижроси доимий назоратда эканлигини таъкидлаб, бу юзадан касаба уюшмалари билан ҳамкорликнинг аҳамияти катталигини эътироқ қилди.
Шундан сўнг, иштирокчилар меҳнат муносабатларидаги муаммолар, жамоа шартномаларини тузиш тартиби, ходимларнинг ҳуқуқий муҳофазаси, иш ҳақи ва меҳнат шарт-шароитлари юзасидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлар билан мурожаат қилдилар. Саволларнинг аксариятига шу ернинг ўзида жавоб берилди.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: