Хоразм вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси мехнат жамоасининг конференция йиғилиши ўтказилди. Унда 41 нафар делегатдан 38 нафари, шунингдек, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассиси Шоҳиста Чориева, тармоқ касаба уюшмаси Хоразм вилояти Кенгаши раиси Якуббой Эгамов, вилоят кенгаши масъул ходими Муборак Матназарова иштирок этди.
Конференция йиғилишини касаба уюшма қўмитаси раиси Атабек Машарипов олиб борди.
Кун тартибидан Хоразм вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2025 йилда бажарилиши якунлари, 2026-2028 йилларга жамоа шартномаси тузиш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
Биринчи масала юзасидан Бошқарма директори Дилшод Ниязметов ва касаба уюшма қўмитаси раиси Атабек Машарипов ҳисобот берди.
Шунингдек, Хоразм вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2026-2028 йилларга мўлжалланган шартномани тузилиб, экспертизадан ўтказишни жорий йилнинг 1 апрелигача якунлаш белгиланди.
Музокарада сўзга чиққан ходимлар янги жамоа шартномасига ўз таклифларини билдирдилар.
Конференция йиғилишида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: