Федерация Хоразм вилояти кенгаши ҳамда тармоқ касаба уюшмалари фаоллари ва уюшма аъзолари ҳам ушбу “Мен донорман” акциясида фаол қатнашди.
Вилоят қон қуйиш марказига йиғилган кўнгиллиларни бир мақсад бирлаштирди — оғир хасталик билан курашаётган болажонларга умид ва қувват бағишлаш. Зеро, ҳар бир топширилган қон томчиси кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
Тадбир давомида 50 нафардан ортиқ касаба уюшма ходими тиббий кўрикдан ўтди. Шифокорлар хулосасига кўра, уларнинг 20 нафардан зиёди донорликка яроқли деб топилиб, белгиланган тартибда қон топширди. Мутахассислар қайд этишича, касаба уюшмалари тизимида мунтазам равишда донорлик қилиб келаётган фидойи инсонлар сафи кенгайиб бормоқда.
Йиғилган қон препаратлари онкология ва гематология йўналишида даволанаётган болалар эҳтиёжи учун йўналтирилади.
Бахтиёр ИСМОИЛОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: