Жамоа шартномаси ижроси сарҳисоб қилинди

Қўшкўпир туманидаги 38-сон умумий ўрта таълим мактабида жамоа йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023–2025 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижроси сарҳисоб қилиниб, 2026–2028 йиллар учун янги жамоа шартномасини қабул қилиш масаласи муҳокама этилди.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исмоилов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Муяссар Раҳимова, тармоқ касаба уюшмаси Қўшкўпир туман кенгаши раиси Бекберган Аҳмедов ҳамда мактаб жамоаси аъзолари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мактаб директори Фозил Рўзметов ва касаба уюшма қўмитаси раиси Марямжон Нурметова ахборот бердилар. Таъкидланишича, 2025 йилда 127 шартдан иборат жамоа шартномасининг 126 банди тўлиқ ижро этилган. Жамоа шартномаси доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар учун 313 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, бу ҳар бир ходимга ўртача 4 миллион 175 минг сўмдан тўғри келди.
Йиғилишда шунингдек, 2026–2028 йилларга мўлжалланган янги Жамоа шартномаси қабул қилинди.
Тадбир якунида мактабнинг она тили ва адабиёти ўқитувчиси Жамоладдин Раҳимов касаба уюшмалари тизимидаги санаторийга бепул йўлланма олиш ҳуқуқини берувчи сертификат билан тақдирланди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email