Яшил макон — юрт ободлигига хизмат қилаётган эзгу ташаббус

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан 13-14 март кунлари “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида кенг кўламли ободонлаштириш тадбирлари ташкил этилди.
Унда вилоят кенгаши ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари ва фаоллар иштирок этдилар.
Тадбир давомида кенгаш ҳудудида, оромгоҳларда, меҳнат жамоаларида турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари, шунингдек, гуллар экилди. Ҳудудлар тозаланиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Касаба уюшмалари фаоллари томонидан таъкидланганидек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган бундай хайрли тадбирлар табиатга эҳтиёткорона муносабатни кучайтириш, ёш авлод қалбида она табиатга меҳр туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email