Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева меҳнат фахрийси Роман Машариповнинг хонадонида бўлди. Роман отага байрамона кайфият бағишлаш мақсадида эсдалик совғалари топширилди. 90 ёшни қаршилаган нуроний отахонга юксак эҳтиром ва эътибор кўрсатилиб, унинг ҳаёт йўли, меҳнат фаолияти ва бой тажрибаси алоҳида эътироф этилди.
Роман Машарипов ўз умрини таълим соҳасига бағишлаган фидойи устозлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, Хоразм вилоятида қатор раҳбар лавозимларда самарали фаолият юритиб, ҳудуд тараққиётига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган.
Ижодкор инсон сифатида ҳам танилган Роман ота ҳаётга бўлган чуқур қарашлари, ҳаётий тажрибаси ва маънавий мероси билан атрофдагиларга ўрнак бўлиб келмоқда. Унинг бой ҳаётий йўли ва эзгу ишлари бугунги кунда ҳам ёшлар учун ибрат мактаби вазифасини ўтамоқда.
Учрашув чоғида нуроний отахон билан самимий суҳбат ўтказилиб, унинг ҳол-аҳволи сўралди, эзгу тилаклар билдирилди. Бундай эзгу ташаббуслар жамиятда меҳнат фахрийларини эъзозлаш, уларнинг ҳаётий тажрибасидан баҳраманд бўлиш ҳамда ёш авлод қалбида катталарга ҳурмат руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: