НАВРЎЗ ВА РАМАЗОН АРАФАСИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Юртимизда эзгулик, меҳр-оқибат ва саховат айёми бўлган Наврўз ва муборак Рамазон ҳайити арафасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу каби хайрли ишлар инсонпарварлик тамойилларининг амалий ифодаси сифатида жамиятда ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси, халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгаши депутати Гулсара Қурбонбоева ана шундай хайрли тадбирлар доирасида Урганч туманидаги Оқ-олтин, Қипчоқ, Араблар, Боғдорчи, Кўҳна Овул, Жайҳун, К. Отаниёзов, Юқори Овул каби ўнга яқин маҳаллаларда бўлиб, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди, уларга байрамона совғалар ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари топширди.
Бу каби хайрли ташаббуслар орқали нафақат эҳтиёжманд оилаларнинг турмуш шароитига енгиллик киритилмоқда, балки жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, инсон қадрини улуғлаш каби юксак қадриятлар мустаҳкамланмоқда.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email