СУМАЛАК САЙЛИ — МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИ

Наврўз умумхалқ байрами арафасида юртимизда миллий анъана ва қадриятларимизни тарғиб этишга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар кенг кўламда ўтказилмоқда. Ана шундай эзгу ва маънавий аҳамиятга эга ташаббуслардан бири сифатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан сумалак сайли юқори кайфиятда ташкил этилди.
Сумалак тайёрлаш жараёни миллий анъаналаримизга хос тарзда кўтаринки руҳда кечди. Касаба ходимлари қозон атрофида жам бўлиб сумалак қайнатишди.
– Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Юртбошимизнинг умри зиёда бўлсин! Янги Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом этсин, халқимиз турмуши янада фаровонлашаверсин. Ҳар бир хонадонга қут-барака, ризқ-рўз ёғилиб турсин, ҳамма соғлик-саломатликда бахти турмуш кечирсин, касаба уюшмалари элга яхшилик улашишдан чарчамасин, – дея самимий тилаклар билдирди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева сумалак қайнаётган қозонни ковлаш жараёнида.
Тадбир иштирокчилари юртимизда доимо тинчлик ва барқарорлик ҳукм суриши, ёшларимизнинг орзу-мақсадлари ушалиши, оилаларда меҳр-оқибат ва тотувлик мустаҳкам бўлиши, дастурхонларимиз тўкин-сочинлигини тилаб дуо қилдилар.
Тадбир сўнгида иштирокчиларга сумалак улашилиб, барчага Наврўз байрами муносабати билан самимий табриклар билдирилди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email