Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгашида пайшанба – ёшлар куни муносабати билан таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси ҳамкорлигида тармоқда фаолият кўрсатаётган ёш ходимлар, бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг ёш етакчилари билан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил қилинди.
Учрашувни таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Муяссар Раҳимова олиб борди.
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева, кенгаш раиси ўринбосари Камолжон Бекжонов бугунги кунда мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, айниқса таълим тизимида ёшларни қўллаб-қувватлашга эътиборнинг кучайганлиги, илм, билим олиш, ўз устида ишлаш учун имкониятларнинг ниҳоятда катталиги, бу жараёнда касаба уюшмаларининг иштироки, касаба уюшмалари томонидан ёш ходимларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган чоралар, уюштирилаётган танловлар ҳақида тўхталдилар.
Учрашувда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
Бахтиёр ИСМАИЛОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: