Хавфсиз меҳнат — барқарор ишлаб чиқариш ва ижтимоий ҳимоя кафолати

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан Давлатлараро Амударё ирригация каналлари бошқармасида “Меҳнат ҳуқуқлари бўйича маслаҳат куни” ва “Хавфсиз меҳнат асослари” мавзуларида семинар-тренинг ташкил этилди.

Мақсад- меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, иш берувчилар ва ходимларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш.

Семинар давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши меҳнат инспекторлари Музаффар Атабаев ва Эркинбой Байжанов сўзга чиқиб, кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан батафсил тушунтириш бердилар. Улар ўз чиқишларида меҳнат қонунчилигининг амалдаги талаблари, корхоналарда ички назорат тизимини йўлга қўйиш, иш жойларида хавфсизликни таъминлаш бўйича илғор тажрибалар ҳақида маълумотлар тақдим этдилар.
Айниқса, меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини самарали ташкил этишда раҳбарият ва ходимлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, масъулият ва назоратнинг ўрни алоҳида таъкидланди. Меҳнат инспекторлари томонидан берилган мисоллар ва амaлий тавсиялар иштирокчилар учун катта аҳамият касб этди.
Семинарда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тасдиқланган низом ва қоидаларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масаласи ҳам кенг муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш нафақат иш берувчининг қонуний мажбурияти, балки ходимнинг ажралмас ҳуқуқи ҳамдир. Меҳнат шартномаларининг тўғри расмийлаштирилиши, иш вақти ва дам олиш вақтига риоя қилиниши, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш каби омиллар ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлайди.
Семинар-тренингда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email