Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти Кенгаши меҳнат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилоят бирлашган қўмитаси ҳамкорлигида 28 апрель — Бутунжаҳон меҳнат муҳофазаси куни муносабати билан “Соғлом психологик-ижтимоий иш муҳитини таъминлайлик” мавзусида семинар-тренинг ташкил қилинди.
🟢Тадбирда Хоразм вилояти “Карлар жамияти” аъзолари учун меҳнат шароитларини янада яхшилаш, хавфсиз иш муҳитини яратиш ва ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган амалий маълумотлар тақдим этилди.
❗️Семинар давомида Шавкат Мирзиёев томонидан 2025 йил 17 октябрь куни касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, меҳнат шароитларини яхшилаш, иш жойларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, касб касалликлари профилактикасини кучайтириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
✔️Шунингдек, тадбир доирасида “Хавфсиз меҳнат асослари” ва “Меҳнат ҳуқуқлари бўйича маслаҳат куни” мавзуларида маърузалар ўқилди. Қатнашчиларга иш жойларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, ўз ҳуқуқларини билиш ва ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: