ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ШАЙ

Хоразм вилоят телеканалининг “Хоразм 24” дастурида Урганч туманидаги “Урганч” болалар оромгоҳида ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик ишларига ўз вақтида киришилмагани, ҳудди шундай ҳолат Урганч туманидаги “Ал Хоразмий” болалар оромгоҳида ҳам кузатилгани танқид қилинган.

Ушбу лавҳада келтирилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти кенгаши  қуйидагиларни маълум қилади:

Хоразм вилоятида жорий йилнинг ёз мавсумида 29 та оромгоҳда 11240 нафар болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш кўзда тутилган.

Айни пайтда барча оромгоҳлар мавсумга шай ҳолатга келтирилди.

Жумладан, Урганч тумани Чолиш қишлоғида жойлашган “Урганч” ва “Ал Хоразмий” болалар оромгоҳларида бир қатор ишлар амалга оширилди.

“Урганч” болалар оромгоҳида жорий йилда 5 сменада  жами 600 нафар 7-14 ёшгача бўлган болаларни соғломлаштириш кўзда тутилган.

Оромгоҳда Урганч тумани ободонлаштириш бошқармаси ва “Хива Чинобод” хусусий корхонаси қурилиш ташкилоти томонидан таьмирлаш ишлари  тўлиқ бажарилди.

Яъни, оромгоҳнинг хоналари, ошхоналари, ювиниш хоналари, беседкалар ва бассейнлари замон талабларига мос равишда тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Мазкур оромгоҳнинг атроф-боғларида табиат, атроф муҳитга кўрк бағишлаган ҳолатда пардозлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди.

  Шунингдек, ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ҳудуд бегона ўтлар ва маиший чиқиндилардан тўлиқ тозаланди.

Бугунги кунда оромгоҳ мавсумга тайёр.

Шунингдек, Урганч туманидаги “Ал Хоразмий” болалар дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳида ҳам тўлиқ таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Ушбу оромгоҳда қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва пардозлаш ишларига етарлича ишчи жалб қилинди ва мавсумга  тўлиқ шай ҳолатга келтирилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг

Хоразм вилояти кенгаши

                                     

“Урганч” болалар оромгоҳининг мавсумга тайёрлиги бўйича фотолавҳалар.

“Ал Хоразмий” болалар оромгоҳининг мавсумга тайёрлиги бўйича фотолавҳалар.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email