Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Акциялар доирасида амалга оширилган ишлар


 Жисмонан ва маънавий соғлом, ҳар томонлама етук, баркамол ёшларни тарбиялаш, хотин-қизларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, кексаларни ҳар томонлама эъзозлаш ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Касаба уюшмалари – болаларга”, “Касаба уюшмалари – талабаларга”, “Касаба уюшмалари – хотин-қизларга”, “Касаба уюшмалари – фахрийларга”, “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акциялари ҳар йили ўтказиб келинмоқда. Хусусан, 2015 йилда ҳам ушбу акциялар доирасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
   “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ходимлар фарзандларининг 747 нафари учун Урганч шаҳридаги “Авесто” музейи, “Суръатлар” галереяси, “Ёшлар кўли”га саёҳатлари ҳамда Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” музейларига ташрифи уюштирилди. Шаҳар ва туманлар марказларидаги маданият истироҳат боғларида болалар учун бепул концерт ва томошалар кўрсатилди, ҳомий ташкилотлар ҳисобидан совғалар тарқатилди.
Вилоятда ташкил қилинган 33 та оромгоҳларда ёз мавсумида 11248 нафар бола дам олдирилди. Шундан стационар оромгоҳларда 6348 нафари, кундузги оромгоҳларда 4900 нафари соғломлаштирилди.
“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларидан 408 нафари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда кам таъминланган оилаларнинг фарзандларидан 58 нафари бепул, жамоа шартномалари орқали имтиёзли ва бепул тарзда эҳтиёжманд оилаларнинг 3000 дан ортиқ фарзандлари соғломлаштирилди.
Шунингдек вилоятдан ташқари Тошкент ва Қашқадарё вилоятидаги оромгоҳларда кам таъминлаган, кўп болали оила фарзандларидан 1500 нафари дам олдирилди.
Ёз мавсумида вилоятда ташкил қилинган интеллектуал ривожлантириш оромгоҳида 90 нафар бола, ўлкашунослик, экологик-биологик ва техник ижодкорлик оромгоҳларида 724 нафар, меҳнат ва дам олдириш оромгоҳларида 169 нафар бола дам олдирилди.
Хива туманидаги 20-сонли “Меҳрибонлик уйи”да “Мурувват” ҳамда “Меҳрибонлик” уйлари – касаба уюшмалари эътиборида номли тадбир ташкил этилди. “Меҳрибонлик уйи”га вилоят касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳомийлик ёрдами кўрсатилиб замонавий телевизор топширилди.
Шунингдек, шаҳар, туман касаба уюшмалари кенгашлари, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан ҳам “Меҳрибонлик” уйига, 21 та мактабгача таълим муассасаларига ўйинчоқлар тўпламлари олиб берилди ҳамда махсус мактаб интернатлари тарбияланувчилари ва эҳтиёжманд оилалар фарзандларига янги йил байрами арафасида совғалар ва театр томошаларига чипталар топширилди.
Билимлар кунига бағишлаб, илк бора мактабга борадиган ўқувчилар учун “Тозалик, озодалик – саломатлик гарови” тадбири ташкил қилиниб, вилоят бўйича учта тумандаги қишлоқ мактабларнинг 857 нафар 1-синф ўқувчилари Федерация Кенгашининг эсдалик совғалари, яъни санитария-гигиеник пакетлар билан тақдирландилар.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан “SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари”даги болалар учун Янги йил байрам тадбири ташкил қилиниб, 200 нафар болаларга совғалар ҳамда Янги йил байрами муносабати билан ўтказиладиган театр томошаларига байрам чипталари топширилди.
“Касаба уюшмалари – талабаларга” акцияси доирасида олий ва ўрта маҳсус ўқув юртларида таҳсил олаётган 21 нафар эҳтиёжманд, иқтидорли талабаларга касаба уюшмаси стипендияси берилди.
Жамоа шартномалари орқали иш берувчилар ва касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан 23 та корхонада олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 59 нафар иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим талабаларга контракт пуллари тўлаб берилди.
“Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси доирасида, Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ҳамда 15 Май – “Халқаро оила куни”га бағишлаб барча корхона, ташкилот ва муассасаларда “Аёли қадрланган диёр”, “Аёл борки олам мунаввар”, “Фаровон оила – жамият пойдевори” “Соғлом бола – соғлом оилада камол топади” мавзуларида маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди.
Турли соҳаларда самарали фаолият юритаётган илғор ва фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, аёллар ўртасида турли тадбирлар, кўрик-танловлар ва спорт мусобақалари ташкил этиш, эҳтиёжманд оилалардан бўлган аёлларни моддий қўллаб-қувватланди.
Ишлаётган меҳнат фахрийларидан 2 нафар аёлга “Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланма берилди.
Шунингдек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Хотин-қизлар комиссияси томонидан жамоа шартномалари экспертизадан ўтказилиб, уларда ишловчи аёлларнинг ижтимоий муҳофазасига қаратилган қўшимча имтиёз ва кафолатлар кўлами кенгайтирилишига эътибор қаратилди.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда имзоланган жамоа шартномалари орқали иш берувчи ва касаба уюшмаси маблағларидан фарзандлари икки ёшдан уч ёшгача бўлган 164 нафар аёлларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Нодавлат мулк шаклидаги 44 та корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган болали 118 нафар аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақти ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланди.
“Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси доирасида 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг ҳар бирига пул мукофотлари берилди.
212 нафар ёлғиз ва ижтимоий ҳимояталаб кексалар яшаётган хонадонлар электр-маиший техника жиҳозлари – кир ювиш машиналари, чангютгич ва микротўлқинли печь билан таъминланди.
30 нафар кекса ва ногиронларга ногиронлик аравачалари топширилди.
447 та корхонада 1086 нафар кекса кишиларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, уй-жойни таъмирлаш, коммунал хизматларга ҳақ тўлаш кўринишида ижтимоий ёрдам берилди.
Жамоа шартномалари орқали жами 1647 нафар пенсия ёшидаги инсонларни пенсияга чиқиши ҳамда юбилей саналари муносабати билан, моддий ва маънавий рағбатлантириш, ишламайдиган пенсионерларни илгари ўзлари меҳнат қилган корхона ва ташкилотлар орқали моддий қўллаб-қувватланди.
Санаторийларда 2 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари касаба уюшмалари ҳисобидан бепул саломатликларини тикладилар.
Шунингдек, касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда 90 нафар ишловчи кексаларни, 109 нафар кекса меҳнат фахрийларини жамоа шартномалари орқали бепул, ходимларнинг ота-оналаридан ишламайдиган 258 нафар пенсионерларни имтиёзли асосда соғломлаштирилди.
734 нафар кексаларнинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон, Шахрисабз каби тарихий шаҳарларга саёҳатлари, 40 нафар кексалар ва меҳнат фахрийларининг театр ва концертларга ташрифи ташкил этилди.
Касаба уюшмаларининг “Ишонч телефон”лари орқали 40 га яқин кекса ёшдаги фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
   “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида Ватан ҳимоячилари кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиб, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан “Маънавият соатлари” ўтказилди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикасини мустақиллигини ҳимоя қилишда ўз жонини фидо қилган 2 нафар ҳарбийлар оилаларидан хабар олиб, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Ҳарбий хизматда узоқ йиллар ишлаган кекса фахрийларнинг 10 нафарининг ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши томонидан Шимолий-Ғарбий Ҳарбий округига қарашли Сержантлар тайёрлаш мактабига касаба уюшма маблағидан замонавий компьютер жамланмаси совға қилинди.
Байрам муносабати билан таълим муассасаларида “Ёш қутқарувчилар”, “Шунқорлар”, футбол, сузиш, кураш каби спорт мусобақалари ўтказилиб, мусобақа ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!