Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси


Акция доирасида амалга ошириладиган вазифалар:

  • Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг барчасига манзилли моддий ёрдам кўрсатиш;
  • 175 нафар ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш мақсадида касаба уюшмаларининг ижтимоий кўмак чораларини кўриш;
  • 1 та “Саховат” кексалар ва ногиронлар учун интернат уйларига ҳомийлик ёрдами кўрсатиш.
  • уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларининг касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда белгиланган тартибда соғломлаштирилишларини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш;
  • меҳнат жамоаларида уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида ёш авлоднинг маънавий ва аҳлоқий тарбиясига кўмаклашиш, уларда миллий ғурур ва ўзини англаш ҳиссини шакллантириш мақсадида “Сиз доим эъзоздасиз”, “Қариси бор уйнинг париси бор” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этиш;
  • корхона, ташкилот ва муассасалардаги “Фахрийлар кенгаши”нинг фаолиятини кучайтириш, байрамлар муносабати билан меҳнат фахрийларининг уйларига бориб ҳолидан хабар олиш, фахрийларни жамоадаги тадбирларга таклиф этиш, уларнинг тажрибаларидан фойдаланиш;
  • 20 нафар кексаларни, уруш ва меҳнат фахрийларини республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатини ташкил этиш;
  • байрамлар арафасида 20 нафар кекса фахрийларнинг театр, концерт ва бошка маданий тадбирларга ташрифини ташкил этиш;
  • корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат фахрийлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка, дартс, армстерлинг турлари бўйича мусобақалар ўтказиш ишлари амалга оширилади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!