Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Болаларни соғломлаштириш

[:ru]


 Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш тартиби

     Ота-оналар фарзандлари учун болалар соғломлаштириш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмаларни ўзлари ишлаб турган корхона, ташкилот ёки муассаса бошланғич касаба уюшма қўмитаси орқали ўрнатилган тартибда олиш имконига эгалар.

     Йўлланма олиш учун ходим касаба уюшма қўмитаси номига қуйида келтирилган намунада кўрсатилган шаклдаги ариза билан мурожаат этади (илова қилинади).

     Оромгоҳга йўлланма олиш учун ариза ходим томонидан соғломлаштириш мавсуми бошланишидан бир ой олдин берилади.

     Аризага ходимнинг паспорт нусхаси ҳамда фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси илова қилинади.

     Оромгоҳга 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ҳудудий поликлиника томонидан берилган тиббий маълумотнома (079/х шакл) билан қабул қилинади.

     Ишламайдиган фуқаролар фарзандларини дам олдириш учун оромгаҳларга йўлланмаларни оромгоҳни балансда сақловчи хўжалик органининг касаба уюшма қўмитасидан ёки оромгоҳдан йўлланма қийматининг 100 фоиз тўлови билан ҳарид қилишлари мумкин.

     Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари дислокацияси ҳамда йўлланмаларнинг нархлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда тармоқ касаба уюшмалари шаҳар, туман кенгашларидан олиш мумкин.


     Йўлланма олиш учун ариза шакли намунаси (148Кб)

     2016 йилда вилоятда фаолият юритадиган оромгоҳлар дислокацияси (168Кб)

[:]

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!