2025 йил касаба уюшмалари тизимида ҳисобот-сайловлар йили. Мазкур жараёнда ўтган беш йилликдаги фаолият сарҳисоб қилиниб, эришилган натижалар таҳлил этилади.
Айни кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти кенгаши томонидан барча бўғимдаги касаба уюшма ташкилотлари мутасаддилари ва мутахассислари учун ҳисобот-сайлов йиғилишларига юқори савияда тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ўқувлар ташкил этилмоқда.
Янгибозор тумани ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган семинарда тумандаги барча корхона ва ташкилотлар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этдилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларини талаб даражасида ўтказишнинг аҳамияти, эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар ҳақида атрофлича тўхталди.
Семинарда шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши бўлим мудирлари, тармоқ касаба уюшмаларининг вилоятдаги етакчилари иштирок этдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: