Мурожаат ижобий ҳал этилди

Хоразм вилоятининг Боғот тумани, Ўзбекистон  маҳалласида яшовчи фуқаро М.Отажонованинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти кенгаши томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва унга амалий ёрдам кўрсатилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сонли “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида фуқаро М.Отажонованинг АТ “Халқ банки”да очилган шахсий пластик карточкасига 660 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пули ўтказиб берилди.

  

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг

Хоразм вилоят кенгаши

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email