Хоразмлик бир гуруҳ фаол хотин-қизлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги сўлим гўшаларга саёҳатга йўл олди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу тадбир мароқли кечишига Тўмарис издошларининг ишончи комил. Урганч темир йўл вокзалида уларни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурод Собиров, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева самимий тилаклар билан кузатиб қолди.
-Кейинги йилларда мамлакатимизда аёлларга эътибор ниҳоятда ошган,-дейди Янгиариқ туманидаги Боёт маҳалласи хотин-қизлар фаоли Насиба Хўжанафасова.- Маҳалламизда 1194 нафар хотин-қиз истиқомат қилади. 2023 йилда 80 нафар аёл “Аёллар дафтари”га киритилди. Уларнинг муаммолари тизимли равишда ҳал қилинмоқда. Бу жараёнда касаба уюшмаларининг кўмаги катта бўлмоқда. Бугун меҳнатларимиз ушбу нуфузли ташкилот томонидан яна бир бор эътироф қилиниб, саёҳатга отланаётганимиздан хурсандмиз.
-Ўн йилдан буён маҳаллада хотин-қизлар билан ишлаб келаман. Кейинги йилларда тизимда катта ўзгаришлар бўлди. Меҳнатимизга яраша ҳақ оляпмиз. Касаба уюшмалари манфаатларимизни доим ҳимоя қилиб келади. Саёҳатдан катта таассуротлар билан қайтиш учун отланяпмиз,-дейди Боғот туманидаги Ғалаба маҳалласи хотин-қизлар фаоли Наргиза Абдуллаева.- Маҳалламизда хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш борасида амалга ошираётган ишларимиз муносиб баҳоланганидан хурсандмиз.
Хоразмлик фаол аёллар эрта тонгда Тошкентга етиб боришади. Уларни мароқли ҳордиқ кутмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: