“Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси


Акция доирасида амалга ошириладиган вазифалар:

  • ёз мавсумида 11240 нафар болаларни касаба уюшмалари, ҳомийлар, ҳокимликлар маблағлари ҳисобидан имтиёзли соғломлаштиришни ташкил этиш;
  • бунда болалар қизиқишларига қараб турли йўналишдаги оромгоҳларни ташкил этиш, 1500 нафар Оролбўйи ҳудуди болаларини, 2 минг нафар “Меҳрибонлик” уйлари ва мактаб-интернатлари тарбияланувчиларини, 400 нафар иқтидорли болаларни, шунингдек 3000 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларини бепул соғломлаштириш;
  • Манзилли дастурга асосан “Автомобилчи” болалар соғломлаштириш оромгоҳларини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш;
  • “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда таълимда юқори натижаларни қўлга киритган 500 нафар болаларнинг музейлар, цирк, ботаника, ҳайвонот ва бошқа маданият боғларига, 40 нафарининг тарихий шаҳарларга ташрифини уюштириш;
  • корхона, ташкилотлар балансида бўлган, шунингдек туманлардаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоалари ўртасида “Истиқлол ғунчалари” санъат фестивалини ўтказиш;
  • 1 та махсус ёрдамчи мактаб-интернатларига ҳомийлик ёрдами кўрсатиш;
  • Билимлар кунига бағишлаб, илк бора мактабга борадиган ўқувчилар учун “Тозалик, озодалик – саломатлик гарови” тадбирини ташкил этиш ва вилоятнинг чекка туманларидаги мактабларнинг 857 нафар 1-синф ўқувчиларига эсдалик совғалари (санитар-гигиеник ашёлар мажмуаси) топшириш;
  • эҳтиёжманд оилалар фарзандларига, мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар фарзандларига, “Меҳрибонлик” уйлари, махсус ёрдамчи мактаб-интернатлари тарбияланувчиларига Янги йил арча байрами совғаларини олиб бериш;
  • жамоа шартномаларига киритиш орқали боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилаларнинг 3500 нафар фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатларини қисман қоплаш;
  • мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ногирон болалар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси” кўрик-танловини, “Футболимиз келажаги”, “Маҳалламиз пахлавонлари”, “Ёш қутқарувчи” мусобақаларини, “Баркамол авлод”, “Умид нихоллари” спорт ўйинларини ҳамда ногирон болалар ўртасида паралимпия ўйинларини ўтказиш ишлари амалга оширилади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email