“Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси


Акция доирасида амалга ошириладиган вазифалар:

  • Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида ҳарбий қисмларда аскарларга ва ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиш, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;
  • 1 та ҳарбий қисмларга касаба уюшмалари совғасини тақдим этишни ташкил этиш;
  • 10 нафар ҳарбий аёлларни рағбатлантириш;
  • Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини ҳимоя қилишда ўз жонини фидо қилган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига манзилли ёрдам кўрсатиш;
  • “Биз сизга ишонамиз ва фахрланамиз” мавзусида “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари ходимларининг ҳарбий қисмда учрашувини ташкил этиш;
  • ҳарбий хизматда узоқ йиллар ишлаган кекса фахрийларни совғалар билан тақдирлаш;
  • пенсияга чиққан ҳарбийларнинг ишга жойлашишларига кўмаклашиш;
  • санаторийлар жойлашган маҳаллаларда яшовчи ҳарбийларни санаторийларда тиббий кўрикдан ўтишларини ташкил этиш;
  • ҳарбийларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш;
  • мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар фарзандларини болалар соғломлаштириш оромгоҳларида соғломлаштириш ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида, академик лицейларда ўқиётганларини “Касаба уюшмалари стипендияси”га тавсия этиш тадбирлари режалаштирилган.
  • Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси сифатида ҳудудлардаги ҳарбий қисмларда аскарларга яратилган шароитлар билан танишиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишларида иштирок этиш.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email