“Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси


Акция доирасида амалга ошириладиган вазифалар:

  • Халқаро Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан ҳар бир меҳнат жамоасида аёлларни шарафлаш тадбирларини ўтказиш, фаол аёлларни рағбатлантириш, меҳнат фахрийларини йўқлаш, эҳтиёжманд аёлларни моддий-қўллаб-қувватлаш;
  • жамоа шартномаларига киритиш орқали фарзандлари икки ёшдан уч ёшгача бўлган 20 минг нафар аёлларга иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан моддий ёрдам кўрсатиш, 700 нафар аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини узайтириш, нодавлат мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 700 минг нафар болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгилаш;
  • Мустақиллик байрами арафасида республиканинг олис ва чекка қишлоқ ҳудудларида яшаётган 210 нафар эҳтиёжманд оилалар аёлларини электр маиший техника жиҳозлари бериш йўли билан рағбатлантириш;
  • республиканинг олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган эҳтиёжманд оилалар аёлларидан 40 нафарининг республиканинг тарихий шаҳарларига саёҳатларини ташкил этиш;
  • санаторийларда “Она ва бола” бўлимлари ташкил этиш ва замонавий услубда жихозлаш;
  • касаба уюшмалари тизимидаги сиҳатгоҳларда 20 нафар эҳтиёжманд оилалар аёлларини, “Умид Гулшани” санаторийсида 12 нафар фарзанд кўрмаган ёш оилаларнинг ишлайдиган аъзоларини бепул соғломлаштириш ишлари режалаштирилган.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email