Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацсияси Хоразм вилояти кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацсияси Хоразм вилояти кенгаши

Бирлашма бўлимлари

 

Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини
ҳимоя қилиш бўлими 

            Бўлим мудири
            Атаджанов Худайберген Азатович
            Тел.: (0-362) 228-84-11
            xorazm.ijtimoiy.himoya@kasaba.uz

 

 

 

 

 

 


            Етакчи мутахассис
            Палванова Нигора Азадовна
            Тел.: (0-362) 228-84-11
            xorazm.ijtimoiy.himoya@kasaba.uz

Касаба уюшмасига доир масалаларда бошқа бўлимлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Раҳбарият томонидан берилган топшириқларни бажарилишини таъминлайди.

Бошқа жамоат ташкилотлари бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлайди.

Ҳудудий (минтақавий) келишувни тайёрлаш, натижаларини кўриб чиқилишини ва келишишни ташкил этади. Келишувга вилоят ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар хамма корхоналарда касаба уюшма бошланғич ташкилотини тузишда амалий ёрдам кўрсатиш, “Ягона дарча” орқали ҳар ойда янги ташкил этилган корхона, ташкилотлар рўйхатини берилишини шунингдек солиқ, статистика органлари томонидан жисмоний шахсларнинг рўйхатини берилиши масаласини киритилишига эришади.

Касаба уюшмаларининг ўрта ва қуйи бўғин ходимлари учун меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоясига доир қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқишни ташкил қилади.

Тармоқ келишувлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ташкил этади. Жамоа шартномаларининг ҳудудда бажарилиши бўйича статистик ҳисоботларни умумлаштиради, таҳлил этади ва шу асосда йиғма ҳисоботларни тайёрлайди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига тақдим этади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида “Жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, қабул қилинган жамоа шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш Тартиби” да белгиланган юридик шахсларнинг жамоа шартномалари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда иштирок этади.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига мувофиқ “Бандлик” дастурига таклифлар киритади. Ҳудудий меҳнат бозоридаги мавжуд вазиятни таҳлил қилади.

Яратилаётган янги иш ўринларини мониторингини юритади.

Масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказиладиган меҳнат ярмаркаларида иштирок этади. Унда касаба уюшма органлари вакилларини иштирокини таъминлайди.

Ҳудуд бўйича ўртача иш ҳақи миқдорини ҳар ойда таҳлил қилади. Ўз ваколатлари доирасида ҳудудда иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назорати олиб борилишини йўлга қўяди.

Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва битирувчиларининг корхона ва ташкилотларда амалиёт ўташини ташкил қилишга ва бандлиги таъминланишига кўмаклашади.

Халкаро меҳнат ташкилоти Конвенциялари ижросини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратини олиб боради.

Бўлимнинг иш режасига ва вазифаларига биноан Кенгаш, Раёсат мажлисларида кўриб чиқиш учун таҳлилий маълумотлар тайёрлайди ва мажлис муҳокамасига киритади.

Аъзо ташкилотларнинг меҳнаткашлар иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишдаги ижобий тажрибасини ўрганиб чиқади, умумлаштиради ва оммалаштиради, бу борада уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатади.

Кенгаш, раёсат томонидан бўлим фаолияти йўналишларига оид қабул қилинган қарорлар, бўлим иш режасининг бажарилишини назорат қилади.

Тумандаги барча тармоққа мансуб ташкилотлар фаолиятига доир статистик маълумотларни юритади.

Тегишли бўлимлар, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашларининг масъул ташкилотчилари, бирлашган кўмиталар, туман, шаҳар кенгашлари, бошқа жамоат бирлашмалари билан касаба уюшма фаолларининг, корхона, ташкилот раҳбарларининг ўқувини ўтказади, маърузалари билан қатнашади.

Бўлимнинг иш режасига асосан туман, шаҳар кенгашлари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатади.

Республика кенгашларнинг маъсул ташкилотчилари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди.

Бўлим фаолиятига оид, шунингдек бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, бирлашма ва Федерация Кенгашларининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимига тақдим этиб боради.

Нодавлат ташкилотларини касаба уюшма аъзолигига қабул қилиш бўйича бириктилган туманда зарур тадбирларни амалга оширади,йиғилиш баёнларини (қарорларини) туман, шаҳар кенгашига тақдим этади.

 Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари тўғрисидаги Низомда кўзда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади. Раҳбарият топшириқларини бажаради

Меҳнат бозоридаги аҳволни, аъзо ташкилотларнинг бандлик соҳасидаги фаолиятини ўрганиб боради ва таҳлилий материаллар тайёрлайди.

Ходимларнинг тўла бандлигини таъминланиши, яширин ишсизлик ҳолларини таҳлил қилиб боради ва тегишли чоралар кўради, касаначиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, корхоналарни қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши сабабли оммавий равишда ишдан озод этилаётган ходимларга моддий мадад чоралари қўлланилиши устидан назорат олиб боради.

Тугатилаётган корхоналар рўйхатидан тармоқларга мансубларини ажратиб олади ва тегишли масъул ташкилотчилар ва Республика кенгашларига етказади.


Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими 

           Бўлим мудири
            Ишметов Марат Сапарметович
            Тел.: (0-362) 228-84-14
            xorazm.mmq@kasaba.uz

 

 

 

 

 

 

 

            Етакчи мутахассис
            Байджанов Эркин Шарипбаевич
            Тел.: (0-362) 228-84-14
            xorazm.mmq@kasaba.uz

 

   Бўлим фаолиятининг бош мақсади – Федерацияга аъзо ташкилотлар томонидан меҳнат муҳофазаси соҳасида олиб бориладиган ишларни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириб бориш ҳамда давлат ва бошқа бошқарув органларида меҳнат муҳофазасига оид масалалар бўйича Федерация Кенгаши манфаатларини ифода этишдан иборат.

   Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Меҳнат кодекси ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Федерациянинг Устави, Федерация Кенгаши ва Кенгаш Раёсати қарорлари, «Ўзбекистон касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тўғрисидаги намунавий Низом» ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этган ҳолда олиб боради.

Бўлим ўз фаолиятининг бош мақсадидан келиб чиқиб, қуйидагиларни амалга оширади:

меҳнат муҳофазаси соҳасида касаба уюшмалари ташкилотлари ва улар таркибидаги меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларига тегишли касаба уюшмалари ташкилотлари раҳбарлари билан келишилган ҳолда, умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда бу борада уларга услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатади;

корхона, ташкилот ва муассаларда меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига риоя этилиши устидан касаба уюшмалари томонидан ўтказиладиган жамоат текширувини ташкиллаштиради ва иш тажрибасини оммалаштиради;

корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилишнинг меъёр ва қоидаларига риоя этилиши устидан жамоат текширувини ўтказиш бўйича касаба уюшмалари ташкилотлари учун услубий қўлланмалар ва тавсиялар ишлаб чиқади;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга ходимларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид таклифлар киритади;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш, уларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқишда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, «Саноатгеоконтехназорат», «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекциялари ва бошқа идоралар билан ҳамкорлик ишларини олиб боради;

меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазасига оид давлат дастурини шакллантиришда, ишлаб чиқаришда жароҳат олганлар ва касб касаллигига чалинганларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

меҳнат муҳофазаси бўйича Федерация Кенгашига тақдим этилаётган меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан таклиф ва хулосалар тайёрлайди;

меҳнат муҳофазаси соҳасида олиб борилаётган ишлар, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликлари, улар туфайли етказилган зарар тўловлари ҳамда ишлаб чиқариш воситаларини синаш ва фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари, касб касалликларини текшириш комиссиялари, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ишида касаба уюшмалари ташкилотлари вакиллари иштирок этиши ҳақидаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан тақдим этилаётган маълумотларни таҳлил қилади ва умумлаштиради;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларининг олдини олиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

жамоа келишувлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда қатнашади;

меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишлар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказишни, касаба уюшмалари ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимларининг малакасини ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашишларини ташкил этади;

касаба уюшмалари ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолият самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини яхшилаш мақсадида республика кўрик-танлови ўтказишни ташкил этади;

оммавий ахборот воситалари орқали ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси ва шароитларини яхшилаш бўйича илғор тажрибаларни тарғиб қилади;

хорижий мамлакатлардаги касаба уюшмалари органларининг меҳнат муҳофазасига доир фаолиятларини ўрганиб боради, уларнинг иш тажрибаларини Ўзбекистон касаба уюшмалари органларида қўллаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид конвенцияларини ратификация қилиш бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этади, ратификация қилинган конвенцияларни кенг тарғиб қилади;

касаба уюшмалари органларининг болалар оромгоҳларидаги бинолар, иншоотлар, мосламалар ва ҳоказоларнинг техник ҳолатини ўрганиб, уларнинг дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумига тайёрлигини текширишни ташкил этади;

давлат органларидан ва корхоналардан ходимларнинг ҳақ-ҳуқукларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган маълумотномалар, тавсифномалар, экспертларнинг хулосалари ва бошқа ҳужжатларни сўраб олади, жамланган материалларни ходим ишини кўриб чиқаётган судларга ва бошқа давлат органларига тақдим этади;

Федерация Кенгаши раҳбариятининг меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилиги доирасида берилган кўрсатмаларига асосан бошқа вазифаларни бажаради.


Юридик бўлим

            Бўлим мудири
            Атабаев Музаффар Матназарович
            Тел.: (0-362) 228-84-15
            xorazm.yuridik@kasaba.uz

 

 

 

 

 

 

Boltoyev-M
            Етакчи юрисконсульт
            Худайберганов Мурод Мавлонбоевич
            Тел.: (0-362) 228-84-15
            xorazm.yuridik@kasaba.uz

Бўлим фаолиятининг бош мақсади - касаба уюшмалари ҳамда аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, касаба уюшмалари аъзоларининг хуқуқий маданияти ва саводхонлигини оширишга кўмаклашишдан иборат.

Бўлим ўз фаолиятининг йўналишларидан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

касаба уюшмаларининг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида бевосита қатнашади;

касаба уюшмалари аъзолари ва ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда иштирок этади;

касаба уюшмалари фаолиятида қонунийликни таъминлашга кўмаклашади;

касаба уюшмалари аъзолари ва фуқаролардан тушган мурожаатларни кўриб чиқади;

судларда ва бошқа идораларда касаба уюшмалари ҳамда аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади.

Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади: а) ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ҳуқуқий маданиятни ошириш соҳасида:

касаба уюшмалари ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

касаба уюшмалари манфаатига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

мустақил ёки бошқа бўлимлар билан биргаликда давлат органи билан келишиш учун тақдим қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (шу жумладан, жамоа келишувлари ва шартномалари) лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка ва қонунчилик техникаси талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;

касаба уюшмалари фаолияти соҳасида бошқарувни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;

касаба уюшмаларига келиб тушган ва улар томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат қилинишини таъминлайди;

касаба уюшмаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини бойитиш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан тўлдириш чораларини кўради, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раҳбариятига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш бўйича таклифлар киритади;

касаба уюшмалари ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда қатнашади;

касаба уюшмалари фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади.

б) касаба уюшмалари фаолиятида қонунийликни таъминлаш соҳасида:

касаба уюшмалари фаолиятида йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар киритади, зарур ҳолларда ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашади;

касаба уюшмалари томонидан қабул қилинадиган фармойиш (буйруқ)лар, қарорлар лойиҳалари имзоланишидан олдин кўриб чиқади, улар бўйича таклиф ва эътирозлар бўлмаса, касаба уюшмаларининг бошқа ваколатли ходимларидан кейин виза қўяди;

касаба уюшмаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Бирлашма Кенгаши раҳбариятига тақдим этади;

касаба уюшмаларининг бошқа бўлимлари билан биргаликда касаба уюшмаси ташкилоти, унинг тизимига кирадиган ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонун бузилиши кўрсатилган мурожаатларни кўриб чиқади;

касаба уюшмасида меҳнат муносабатларига оид қонунларга риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжат (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа келишувлари ва бошқа)ларни ишлаб чиқишда қатнашади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради.

в) шартномавий-ҳуқуқий, талабнома-даъво ишлари ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида:

бошқа бўлимлар билан биргаликда касаба уюшмалари томонидан шартномалар тайёрлаш ва тузиш ишларида қатнашади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлари бўлмаса, виза қўяди;

қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги шартномалар юзасидан ёзма ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;

шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;

касаба уюшмалари томонидан тузилган шартномаларни лозим даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;

касаба уюшмаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабнома (тақдимнома) лар тайёрлашда ва касаба уюшмаларига нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда қатнашади;

тегишли бўлимлар билан биргаликда касаба уюшмаларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини ўрганади, уларнинг миқдорини камайтириш чораларини кўради;

молия бўлими билан биргаликда улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;

касаба уюшмаларининг мулкий ва бошқа қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади ҳамда белгиланган тартибда судларда қатнашади.

г) бошқа соҳаларда:

касаба уюшмаларининг ҳуқуқий ишларига услубий ёрдам кўрсатади, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсия ва кўрсатмалар ишлаб чиқади;

меҳнат қонунчилигига киритилган ўзгартишлар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Адлия бошқармасининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмаларини касаба уюшмаларига етказади;

Қурултойлар, конференциялар, юқори ташкилотлар қарорларининг ҳуқуқий ҳимояга оид қисмининг бажарилишини ўрганади, маълумотномалар тайёрлайди ва тегишли умумлаштирувчи бўлимга белгиланган муддатда топширади;

қуйи ташкилотлардан тақдим этилган ҳужжатларни экспертиза қилишда иштирок этади ва белгиланган муддатларда хулосалар берилишини таъминлайди;

қуйи ташкилотларга ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга оид ўқув-семинарлар, конференциялар ва давра суҳбатларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатади;

бошқа бўлимларни, уларнинг талабига кўра, зарурий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш чораларини кўради;

тизимдаги ташкилотларда меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилишини назорат қилади;

касаба уюшмаларида қонунчиликнинг тўғри қўлланишига оид масалаларни ўрганиб, ўрганиш натижаларини Вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси Раёсат мажлиси муҳокамасига киритади;

касаба уюшмаларида меъёрий ҳужжатлар амалдаги қонун ҳужжатларига асосан қабул қилиниши ҳамда қонунларга ўзгартишлар киритилган ҳолларда меъёрий ҳужжатларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш бўйича Вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси раҳбариятига таклифлар киритади;

касаба уюшмалари аъзолари ва ходимларига меҳнат қонунчилиги юзасидан юридик маслаҳатлар беради;

касаба уюшмалари аъзолари ва фуқаролардан тушган мурожаатларни кўриб чиқади; судларда ва бошқа идораларда касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.


Ташкилий ишлар бўлими

            Бўлим мудири
            Машарипов Қахрамон Атаназарович
            Тел.: (0-362) 228-84-12
            xorazm.tashkiliy@kasaba.uz

 

 

 

 

 

 

           

            Бош мутахассис
            Аллаяров Хамид Исломбекович
            Тел.: (0-362) 228-83-38
            r.sadullayev@kasaba.uz

 

 

 

 

 

 

           

            Етакчи мутахассис
            Юсупова Иззатжон Юлдашевна
            Тел.: (0-362) 228-84-12
            xorazm.tashkiliy@kasaba.uz

 

 

 

 

 

 

           

            Мутахассис
            Қурбанов Алимбой Ражапбаевич
            Тел.: (0-362) 228-83-38
            xorazm.tashkiliy@kasaba.uz

   Бўлим фаолиятининг бош мақсади – Устав, Низом талаблари асосида касаба уюшмалари сайланма органлари мажлисларини ташкил этиб бориш, бўлимларнинг ташкилий соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш, касаба уюшмалари ташкилотларидаги кадрлар таркибини таҳлил этиш, кадрларни белгиланган тартибда танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил қилиш, кадрлар захирасини шакллантириш, ўқувини, амалиёт ўтишларини ташкил этишдан иборатдир.

Бўлим ўз фаолиятининг бош мақсадидан келиб чиқиб, қуйидагиларни амалга оширади:

ташкилий ишлар масалаларида аъзо ташкилотларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатади ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириб туради;

касаба уюшмалари органлари ва бошланғич ташкилотлар иш амалиётлари ўрганилишини таъминлайди, улар фаолиятидаги самарали иш усулларининг оммалаштирилишига кўмаклашади, бу борада услубий тавсиялар ишлаб чиқади, ўзаро тажриба алмашишни ташкиллаштиради;

касаба уюшмалари ҳаракатининг умумаҳамиятли муаммоларини (бошланғич ташкилотларнинг ўрни ва роли, касаба уюшмалари ташкилий тузилиши, касаба уюшмасига аъзолик, ҳисобга олиш ва ҳоказо) бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Конференцияси, вилоят миқёсидаги турли тадбирларни, шунингдек Бирлашма Кенгаши ва Кенгаш Раёсати фаолият кўрсатиши билан боғлиқ ишларни ташкилий жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал этади;

тармоқ касаба уюшмалари томонидан ўтказиладиган тадбирлар (Кенгаш мажлислари, Конференциялар ва ҳоказо) жадвалларини аниқлаб боради ва улар ишида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раҳбарияти ва аппарат масъул ходимлари иштирок этиши юзасидан таклифлар киритади;

аъзо ташкилотларда ҳисобот-сайлов жараёнларини боришини мувофиқлаштириб боради, ҳисобот-сайловлар якуни бўйича маълумотларни таҳлил этади ҳамда бу ҳақда Федерация Кенгашига маълумотлар, ахборотлар киритиб боради;

касаба уюшма ташкилотлари тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиш, аъзоларни ҳисобга олиш масалаларини мувофиқлаштириб туради;

касаба уюшмалари тизимида кадрлар танлаш, жой-жойига қўйиш, кадрлар билан ишлашнинг умумий йўналишлари бўйича таклифлар киритади;

вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифлар киритади, уларнинг ҳужжатларини умумлаштиради ҳамда Федерация Кенгаши раҳбарияти суҳбатидан ўтишини ташкиллаштиради;

вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси иш режасининг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради ҳамда ҳар чоракда унинг бажарилиши бўйича Бирлашма Кенгаши раисига маълумотнома киритади;

Бирлашма Кенгашининг фаолияти тўғрисида бўлимлар томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил этган ҳолда, умумлаштиради ҳамда Бирлашма Кенгаши ёки Кенгаш Раёсати мажлиси тасдиғига тақдим этади;

бўлимлар фаолияти юзасидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил этган ҳолда, Бирлашма Кенгашининг фаолияти бўйича ахборот тайёрлайди ҳамда йил якуни бўйича вилоят адлия бошқармасига, вилоят ҳокимлигига тақдим этади;

Бирлашма Конференцияси, Бирлашма Кенгаши ва Кенгаш Раёсати мажлислари қарорларининг, жойларда юқори ташкилотлар ва ўз қарорларининг бажарилишини назорат қилиб, уларни ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таҳлил этган ҳолда, Бирлашма Кенгаши раҳбариятига ахборот тақдим этиб боради;

Бирлашма Конференцияси, Бирлашма Кенгаши мажлисларида билдирилган танқидий фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, барча бўлимлар билан биргаликда чора-тадбирлар ишлаб чиқади, умумлаштиради ҳамда Бирлашма Кенгаши Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун киритади;

Бирлашма Кенгаши ва Кенгаш Раёсат мажлисларига киритилаётган масалаларни мониторинг қилиб боради ҳамда Бирлашма Кенгаши раҳбариятига тақдим этади;

аъзо ташкилотлар томонидан нодавлат сектори корхоналарида касаба уюшмалари ташкилотлари тузилиши юзасидан мониторинг олиб боради, зарурат туғилганда, ушбу масала юзасидан амалга оширилаётган ишлар натижасини Бирлашма Кенгаши Раёсати муҳокамасига киритади;

жойларга чиқиб, касаба уюшмалари органлари томонидан нодавлат сектори корхоналарида касаба уюшмалари ташкилотларини тузиш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганади, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатади;

тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, туман, шаҳар кенгашлари билан вилоят миқёсида кадрлар ўқувини ташкиллаштиради, Федерация Кенгаши Ўқув маркази билан доимий мулоқотда бўлади;

касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари ўқувини тайёрлаш ҳамда ўтказишда аъзо ташкилотларга амалий-услубий ёрдам кўрсатади;

касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларини Давлат мукофотларига тавсия этиш, «Эҳтиром нишони» ва «Фахрий ёрлиқ» билан тақдирлаш юзасидан таклифларини умумлаштириб, Федерация Кенгашига тақдим этади;

Бирлашма Конференцияси, Бирлашма Кенгаши ва Кенгаш Раёсати мажлислари баёнларини олиб боради ҳамда расмийлаштиради;

Бирлашма Кенгаши раҳбарияти ва аппарат масъул ходимларининг кадрларга оид ҳужжатлари, карточкалари, меҳнат дафтарчалари юритилиши ва сақланишини таъминлайди;

Бирлашма Кенгаши раҳбарияти ва аппарат масъул ходимларига меҳнат таътилларини бериш жадвалини умумлаштиради ҳамда Бирлашма Кенгаши раиси тасдиғига киритади, меҳнат таътиллари бериш юзасидан фармойишлар лойиҳаларини тайёрлайди;

касаба уюшмалари йўналиши бўйича хорижга бориш учун тавсия этилган делегациялар, сайёҳлик, спорт ва бошқа гуруҳларнинг, алоҳида шахсларнинг чиқиш ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиради;

Вилоят ҳокимлиги тегишли комплекслари, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари, жамғармалар билан ҳамкорлик қилади;

касаба уюшмалари тизимида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ҳамда ижросини таъминлайди;

касаба уюшмалари тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг ҳолатини ва истиқболли ривожланишини мунтазам таҳлил этиб боради ҳамда мазкур соҳадаги ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

вилоят касаба уюшма ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малака ва кўникмаларини ошириш бўйича Бирлашма Кенгаши раҳбариятига таклифлар киритади;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ва ушбу соҳани ривожлантириш бўйича бошқа ташкилотлар, фирма ва компаниялар ҳамда ўқув муассасалари билан ҳамкорлик қилади;

касаба уюшмалари аъзоларининг компьютер саводхонлигини ошириш, касаба уюшмалари ташкилотлари ходимларини компьютер саводхонлиги минимал даражаси талабига мувофиқлиги бўйича аттестациядан ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

касаба уюшмалари тизимида «Касаба уюшмалари ташкилотлари» ахборот тизими, интернет тармоғидан фойдаланишнинг ташкил этилиши ҳолатини таҳлил этиб боради;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш талаблари ва йўналишларини инобатга олиб, ахборот ресурслари ва тизимлари ҳимоясини таъминлаш масалаларини тартибга солиш чораларини кўради;

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими билан ҳамкорликда кундалик ва хизмат фаолиятида бирлашманинг расмий веб-сайтида маълумотлар берилишини ташкиллаштиради;

Бирлашмага аъзо ташкилотларнинг маълумотларни узатиш тармоғининг коммуникацион инфратузилмасини такомиллаштириш, электрон ҳужжат айланиши тизимини ташкил этиш ҳисобига маълумотлар алмашинувини бошқариш, ягона вертикал ва горизонтал корпоратив тармоқларни келажакда шакллантиришни Федерация Кенгаши компьютерлаштириш бўлими билан ҳамкорликда амалга оширади;

касаба уюшмалари тизимида ахборот ресурслари, ташкил этилган ва этилаётган ахборот тизимлари, интерактив давлат хизматларини олиб боради ва янгилайди;

касаба уюшмалари аъзоларига веб-сайт орқали интерактив хизматларни тақдим этилишини техник қўллаб туришни ташкиллаштиради;

Бошқа бўлимлар билан биргаликда:

Бирлашма Кенгаши иш режалари ишлаб чиқилишини ташкил этади;

Бирлашма Кенгаши аъзолари ва касаба уюшмалари фаолларидан вақтинчалик комиссиялар, ишчи гуруҳлар тузиш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда Бирлашма Кенгаши раҳбариятига тақдим этади;

Бирлашма Кенгаши ва Кенгаш Раёсати мажлисларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш, Федерация Кенгаши иш режаларини ишлаб чиқиш, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш даврида Бирлашма Кенгаши раҳбарияти топшириғига биноан Бирлашма Кенгаши аппарати бўлимлари ишини мувофиқлаштириб туради;

касаба уюшмалари ташкилотларида ташкилий масалаларга оид семинарлар, илмий-амалий Конференциялар, давра суҳбатлари ўтказади, жойларга амалий ёрдам кўрсатади, услубий қўлланмалар ва меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда қатнашади.


Ижтимоий суғурта бўлими

            Бўлим мудири
            Исмаилов Азат Сабурович
            Тел.: (0-362) 228-84-08
            xorazm.ijtimoiy.sugurta@kasaba.uz

 

 

 

 

 

 

           
            Етакчи мутахассис
            Рўзметов Бехзод Бахромович
            Тел.: (0-362) 228-84-08
            xorazm.ijtimoiy.sugurta@kasaba.uz

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш учун ягона ижтимоий тўловдан йўналтирилган ажратмалар тушуми, белгиланган тартибда ходимларга даволаниш учун берилган йўлланмалар учун қисман тўловлар ва бошқа тушумларни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий суғурта бюджети кўрсаткичларини ишлаб чиқади;

ягона ижтимоий тўловлардан йўналтирилаётган ажратмалар ва йўлланмалар учун қисман тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тушиши устидан назорат ўрнатади;

Федерация Кенгаши ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Раёсати қарорларида тасдиқланган бюджет кўрсаткичлари асосида касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш учун мўлжалланган сарф-харажатларнинг ўз вақтида маблағ билан таъминланишини йўлга қўяди;

болаларни ёзги мавсумда дам олдириш ва соғломлаштиришни талаб даражасида ташкил этиш мақсадида ижтимоий суғурта бюджетидан ажратилиши зарур бўладиган маблағ жамғарилиши назоратини олиб боради;

ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан оқилона фойдаланилишида, ходимларга йўлланмалар ажратилишида Федерация Кенгаши Раёсати қарори билан тасдиқланган йўриқномага қатъий амал қилиниши устидан назорат ўрнатади;

ходимларга санаторий-курортларда, санаторий-профилакторийларда хизмат кўрсатиш, болаларни оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширади;

ходимлар ва болаларни соғломлаштириш ва дам олдиришнинг истиқболли вазифаларини ишлаб чиқади;

келгуси йил бюджети лойиҳаларини, унинг бажарилиши якунларини, санаторий-курортларда даволаниш учун мўлжалланган йўлланмаларни чиқариш ва уларни тақсимлаш режасини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсати муҳокамасига киритади;

ўз ваколатлари доирасида ижтимоий суғурта масалалари бўйича тегишли қоида, низом ва йўриқномаларга таклифлар киритади;

ижтимоий суғурта бюджетининг даромад ва сарф-ҳаражатлар қисмлари бажарилишини таъминлайди;

Қуйидаги масалалар устидан назоратни амалга оширади:

ходимлар ва болаларни соғломлаштириш ва дам олдиришга оид амалдаги қонун ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши;

касаба уюшмалари органларига ягона ижтимоий тўловлардан белгиланган ажратмаларни Федерация Кенгаши ва темирйўлчилар ва транспорти қурувчилари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши;

ходимлар ва болаларни соғломлаштириш ва дам олдиришга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши;

бюджет маблағлари ва моддий бойликларнинг аҳволи, уларнинг тўғри ҳисобга олиб борилиши, ижроси тўғрисида ҳисобот тайёрланиши.


Молия бўлими

            Бўлим мудири
            Сабиров Бахром Бахтиёрович
            Тел.: (0-362) 228-84-13
            xorazm.moliya@kasaba.uz

 

           
            Етакчи мутахассис
            Хасанова Мияссар Сатимбаевна
            Тел.: (0-362) 228-84-13
            xorazm.moliya@kasaba.uz

 

 

 

 

 

           

            Мутахассис
            Ваисова Манзура Ўктамбековна
            Тел.: (0-362) 228-84-13
            xorazm.moliya@kasaba.uz

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши касаба уюшма бюджетининг даромадлар ва харажатлар сметасини таҳлил қилади ва тасдиқлаш учун Бирлашма Кенгаши Раёсатига киритади;

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида бирлашма тасарруфидаги оромгоҳларни ўрнатилган тартибда молиялаштиришни таъминлайди;

Барча тармоқ касаба уюшмалари туман, шаҳар кенгашлари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан тақдим этилган талабномалар асосида касаба уюшмалари аъзолари ва уларнинг яқин қариндошларини санаторийларда соғломлаштириш, дам олиш уйларида дам олдириш учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини тайёрлайди ва Бирлашма Кенгаши Раёсати муҳокамасига киритади;

тасдиқланган режа асосида касаба уюшмалари аъзолари ва уларнинг яқин қариндошларининг белгиланган муддатда санаторийларда соғломлаштирилиши, дам олиш уйларида дам олдирилишини ҳамда имтиёзли йўлланмалар учун тўланадиган қисман тўловларнинг ўз вақтида касаба уюшмалари ташкилотлари ҳисоб рақамига кирим қилинишини назорат қилади;

касаба уюшмаси бюджети маблағларини режалаштириш, ҳисобга олиш ва улар бўйича тузиладиган молиявий ҳисобот масалаларида барча тармоқ туман, шаҳар кенгашлари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларига услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатади; касаба уюшмалари органларининг молиявий фаолиятини таҳлил қилиб боради, уларга меъёрий ва услубий ёрдам кўрсатади, йўриқномалар ҳамда услубий қўлланмалар билан таъминлайди;

вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва бирлашма тасарруфидаги болалар соғломлантириш оромгоҳларининг мулкини инвентаризация қилади ва устидан назоратни амалга оширади;

Бирлашма Кенгашининг барча молиявий-хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳисоби аниқ ҳамда ишонарли бўлишини таъминлайди;

21-сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига мувофиқ, бухгалтерия ҳисоби счётларида активларнинг аҳволи ҳамда ҳаракати, мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг аҳволи тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни шакллантиради ҳамда бухгалтерия баланси тузишни ташкиллаштиради;

бухгалтерия ҳисоб-китобларининг журнал-ордер шакли асосида юритилишини ташкил этади;

қуйи касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан аъзолик бадалларининг йиғилиши ҳамда юқори ташкилотларга ажратмаларни ўтказиб турилишига амал қилинишини назорат қилади, зарур ҳолларда Бирлашма Кенгаши Раёсатида муҳокама этиш учун тақдим этади;

барча тармоқ касаба уюшмалари туман, шаҳар кенгашлари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳамда тасарруфдаги болалар соғломлантириш оромгоҳларидан молиявий ҳисоботларни қабул қилади ва умумлаштиради;

барча тармоқ касаба уюшмалари туман, шаҳар кенгашлари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳамда тасарруфдаги болалар соғломлантириш оромгоҳларида асосий воситалар ва товар-моддий бойликларнинг тўғри ҳисобга олиниши ва ҳар йили уларнинг инвентаризациядан ўтказилишини назорат қилади;

пул маблағлари ҳаракати бўйича операцияларнинг ҳужжатлар билан ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши устидан назорат олиб боради;

касаба уюшмалари ташкилотларига жамоа шартномаларига асосан, хўжалик органлари томонидан ўтказиладиган маблағларнинг тўғри ва мақсадли сарфланишини назорат қилади;

касаба уюшмалари ташкилотлари кассасидаги нақд пул маблағлари ва қимматбаҳо қоғозлар сақланишини ҳамда пул маблағларининг белгиланган мақсадларга сарфланишини назорат қилади;

давлат бюджети, турли корхона, ташкилот ва муассасалар билан ўзаро ҳисоб-китоблар тўғри ҳамда ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайди;

харидорлар ва мол етказиб берувчилар билан тузилган хўжалик шартномаларида белгиланган тўлов усуллари ва муддатларига риоя этилишини назорат қилади;

маҳсулотлар, иш ва кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларнинг муддатидан ўтиб кетишига йўл қўймаслик учун турли дебитор ва кредиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоблар амалга оширилишини назорат қилади;

турли хил солиқлар, статистика, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва бошқа ташкилотларга ҳисоботларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли топширилишини таъминлайди;

тасарруфдаги ташкилотларда тасдиқланган сметалар асосида маблағларнинг сарфланиши, молиявий ҳужжатларнинг юритилиши ва харажатларнинг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиши ҳамда маблағларнинг ҳисобдан чиқарилишини назорат қилади;

касаба уюшмалари тизимида янги иш ўринларини яратиш ҳамда қўшимча даромад олиш мақсадида бирлашма маъмурий биносидаги бўш хоналарни ижарага беради;

амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга асосан касаба уюшмалари мулкини сотиш, ижарага бериш, уларнинг қийматини белгилаш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва ўрнатилган тартибда Федерация Кенгашига ёзма равишда таклиф киритади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг касаба уюшмалари мулки ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга оид шикоят ва аризаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади.


Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

            Бўлим мудири
            Салаев Алишер Юлдашевич
            Тел.: (0-362) 228-84-16
            xorazm.madaniy@kasaba.uz

 

 

 

 

 

 

         
            Етакчи мутахассис
            Хаитбоев Ҳикмат Рустам ўғли
            Тел.: (0-362) 228-84-16
            xorazm.madaniy@kasaba.uz

   Бўлим фаолиятининг бош мақсади - касаба уюшмалари аъзолари орасида миллий ғоя тарғиботини олиб бориш, улар ўртасида турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш ва оммавий спортни ривожлантириш, меҳнаткашлар фарзандларини соғломлаштиришни ташкил этиш юзасидан тегишли фаолиятни амалга оширишдан иборат.

  Бўлим ўз фаолиятининг бош мақсадидан келиб чиқиб, қуйидагиларни амалга оширади:

мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти, эришилаётган ютуқ ва муваффақиятларни касаба уюшмалари аъзоларига етказиш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасаларда «Маънавият соатлари»ни ўтказиш бўйича касаба уюшмалари ташкилотларига амалий-услубий ёрдам кўрсатади, тавсиялар ишлаб чиқади;

меҳнаткашлар орасида миллий ғоя тарғиботини олиб боради, уларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказади, маданият, халқ урф-одатлари ва маросимларини ўрганишга бўлган қизиқишни кенгайтириш юзасидан тегишли фаолиятни амалга оширади;

меҳнаткашлар ўртасида маданий-маърифий тадбирлар, конференциялар, кўрик-танловлар, фестиваллар, суҳбатлар, учрашувлар, оммавий спорт тадбирлари ташкил этишга кўмаклашади;

меҳнаткашларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш бўйича турли даражадаги спорт мусобақалари ва спартакиадалар ташкил этади;

ҳар йили ижтимоий соҳада қабул қилинадиган Давлат дастурлари асосида касаба уюшмалари дастурини шакллантиради, мониторингини юритади, фаолиятга оид йўналишлар бўйича иш олиб боради;

жамоа шартномалари ва келишувлари экспертизасини ўтказишда иштирок этади;

ўз йўналиши доирасида давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик тадбирларини ишлаб чиқади, бажарилишини таъминлайди;

болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш Концепциясига мувофиқ, болаларни оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш билан боғлиқ масалаларни ташкил этади, йўналтириб ва мувофиқлаштириб боради;

оромгоҳларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича Манзилли дастур лойиҳаси ишлаб чиқилишига кўмаклашади, бажарилиши бўйича мониторинг олиб боради;

республикада нишонланадиган умумхалқ байрамлари муносабати билан тадбирлар ишлаб чиқади, ижросини таъминлайди, мониторингини олиб боради, эҳтиёжманд оилалар, «Меҳрибонлик», «Мурувват», «Саховат» уйларидагиларга, уруш ва меҳнат фахрийларига моддий ва ҳомийлик ёрдами кўрсатиш ишларини ташкил этади.


Ишлар бошқарувчиси
Djalalov-N         

            Джалалов Низомаддин Адилбекович
            Тел.: (0-362) 228-84-34
            n.djalalov@kasaba.uz

 


 

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!