БОЛАЛАРГА СОВҒАЛАР УЛАШИЛДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси Гулсара Қурбанбаева болажонларга қувонч улашиш мақсадида SOS болалар маҳаллалари уюшмасининг Хоразм вилоятидаги филиалига қарашли хонадонларда бўлди.
Кенгаш раиси улар билан қизиқишлари, орзулари, яшаш шароитлари ҳақида дилдан суҳбатлашди. Юртимизда ёш авлод учун яратилган имкониятлар ҳақига гапириб, келажак эгаларидан билимли, малакали, эл корига ярайдиган мутахассис, фидойи инсон бўлиш талаб қилинишини таъкидлади.
Барча болаларга касаба уюшмалари совғалари топширилди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email