МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти бирлашган қўмитаси томонидан 11ноябрь –касаба уюшмалари кунига бағишлаб “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда тизимдаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари фаоллари ҳамда бир гуруҳ меҳнат фахрийлари қатнашди. Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси А.Салаев, Хоразм вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Н.Жуманиязова, Хоразм вилояти маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Бекметов ва бошқалар касаба аъзоларини байрам билан қутлаб, мамлакатимизда, айниқса касаба уюшмалари фаолиятида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар, ютуқларни эътироф қилдилар.
Бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ҳамда касаба уюшма ташкилотлари фаоллари касаба уюшмаларининг байрам совғалари билан рағбатлантирилди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email