ТАЪЛИМ ВА ФАН СОҲАСИ КАСАБА АЪЗОЛАРИ БАЙРАМНИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛМОҚДА

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилоят ташкилоти томонидан 11 ноябрь-касаба уюшмалари куни муносабати билан иш берувчилар ва касаба уюшма фаоллари иштирокида байрам тадбири ташкил қилинди.
Тадбирда сўзга чиққан тармоқ касаба уюшмаси республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Муяссар Раҳимова, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров, Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев, Урганч давлат педагогика институти ректори Феруза Мадраҳимова ва бошқалар касаба уюшмалари томонидан устозлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилаётганини таъкидлаб ўтдилар
Байрам муносабати билан ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчилари фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email