Кейинги йилларда 15 февраль – Халқаро болалар саратон касаллигига қарши кураш куни муносабати билан “Мен донорман” хайрия акцияси ўтказиш касаба уюшмалари тизимидаги корхона ва ташкилотларда анъанага айланди.
Хоразм вилоят кенгаши томонидан ташкил қилинган акцияда юздан зиёд касаба фаоллари, шифокорлар, кўнгиллилар иштирок қилдилар.
Вилоят қон қуйиш маркази эрталабдан қон топшириш истагидаги юртдошларимиз билан гавжум бўлди. Улар орасида вилоят кенгаши ижтимоий ҳимоя бўлими мудири Худойберган Отажонов ҳам бор.
Худойберган оға, мана бир неча йилдирки, мунтазам қон топширади.

Ҳамманинг фарзандлари ортида қолсин, – дейди у.Бекзод Рўзметов, Отаназар Халилулла Исакжанов, Даврон Рахматуллаев, Расулбек Аллаберганов каби касаба ходимлари ҳар йили уч-тўрт марта қон топшириiга одатланишган. Улар сафи кенгайиб бормоқда.

Олиб борилаётган тарғибот тадбирлари туфайли қон топшириш истагидаги касаба фаоллари сафи йилдан йилга кенгаймоқда. Биз хасталик билан курашаётган барча болажонлар шифо топишини истаймиз, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исмоилов.
Муҳаббат Тўрабоева
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: