Кўп бериладиган саволлар


1. Савол: Касаба уюшмаларидан санаторийларга йўлланмалар қандай тартибда олиш мумкин?
Жавоб: Касаба уюшмаларидан санаторий йўлланмаларини ходимлар ўзлари ишлаб турган корхона, ташкилот ва муассасалар касаба уюшмаларидан олиши мумкин.

2. Савол: Ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаролар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга йўлланмалар олиши мумкинми?
Жавоб: Ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаролар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга йўлланмаларни ишловчи яқин қариндошлари (ота-онаси, фарзанди ёки турмуш ўртоғи) орқали уларнинг иш жойидаги касаба уюшмалари аъзолик бадаллари ҳисобидан йўлланма нархини қисман (45%) ёки тўлиқ тўлаш йўли билан олиши мумкин.

3. Савол: Касаба уюшма аъзолари санаторий йўлланмаларини имтиёзли (йўлланма нархини 45 фоизини тўлаш) равишда ҳар неча йилда олиши мумкин?
Жавоб: Касаба уюшма аъзолари санаторий йўлланмаларини ижтимоий суғурта бюджети ёки касаба уюшма аъзолик бадаллари ҳисобидан олишидан қатъий назар 2 йилда бир марта улар ишлаб турган ташкилот касаба уюшмаларидаги навбат бўйича олиши мумкин.

4. Савол: Касаба уюшма ташкилотларидан санаторий йўлланмаларини олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
Жавоб: Касаба уюшма ташкилотларидан санаторийларга йўлланма олиш учун ходимдан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

  • Ариза (шахсан йўлланма олувчининг номидан бошланғич касаба уюшма қўмитасига);
  • Йўлланма сўраган шахснинг паспорт нусхаси;
  • Тиббий маълумотнома;
  • Меҳнат таътилига чиққанлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
  • Бошланғич касаба уюшма қўмитаси қарори;
  • Туман, шаҳар ёки бирлашган касаба уюшма ташкилотларининг қарори;
  • Йўлланма қиймати тўлиқ ёки қисман тўлангани тўғрисидаги тўлов қоғози (квитанция);
  • Меҳнат дафтарчаси нусхаси

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email