Xодимларга техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин чиқишдан сақланиш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари ҳақида йўл-йўриқлар бериш ҳамда ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳамма талабларига риоя этишларини доимий равишда текшириб бориш вазифаси иш берувчи зиммасига юклатилади.
Ходимларга йўриқнома бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш ишларини ташкил этиш “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида”ги Намунавий низомга (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 272-сон) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқитиш, йўл-йўриқлар бериш ва билимлари текширишдан ўтмаган ходимларни ишга қўйиш тақиқланади.
Ходимларни хавфсиз меҳнат усулларига ўқитишни ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича умумий раҳбарлик ва жавобгарлик корхона раҳбарига юклатилади.
Ходимларни йўриқномадан ўтказиш турлари иккига яъни кириш ва иш жойида ўтказиладиган йўриқномага бўлинади.
Иш жойидаги йўриқнома ўз навбатида бирламчи, даврий ва навбатдан ташқари йўриқномаларга бўлинади.
- Ходимларни кириш йўриқномасидан ўтказиш тартиби
Корхонага ишга кирган ходимлар, бошқа ташкилотлардан шу корхонага ишлаш учун хизмат сафарига йўлланганлар ва амалиётни ўташ учун келган ўқувчилар кириш йўриқномасидан ўтади.
Ходимларни кириш йўриқномасидан ўтказишни меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими ёки ушбу вазифа юклатилган бошқа бир ходим амалга оширади.
Кириш йўриқномасидан тегишли меъёрий ҳужжатлар, китоблар ва кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган Меҳнат муҳофазаси хонасида ўтказилади.
Кириш йўриқномасидан ўтган ходимлар махсус журналга қайд этилади.
- Кириш йўриқномаси дастурини тузиш тартиби
2.1. Корхона тўғрисида умумий маълумот.
2.2. Меҳнатни муҳофаза қилиш:
иш вақти ва дам олиш вақти, ёшлар ва аёллар меҳнатини муҳофазаси, ички меҳнат тартиб қоидалари, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда ходимнинг бринчи навбатдаги ҳаракатлари.
2.3.Техника хавфсизлиги:
– хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш факторлари ва улардан ҳимояланиш, корхонадаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг асосий сабаблари;
– иш жойидаги ускуналар (техникалар) ва ишлаб чиқариш жараёнининг меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими (МХСТ) талабига мослиги,
– тўсувчи, сақловчи ва огоҳлантирувчи ускуналар, хавфсизлик белгилари ва ранглари,
– электр токининг одам организмига таъсири, электр токидан тан жароҳати олдини олиш чора тадбирлари,
– корхонага ва иш жойига қўйилган хавфсизлик талаблари.
2.4. Ишлаб чиқариш санитарияси;
– ишлаб чиқаришдаги асосий санитария-гигиена факторлари,
– меҳнат шароитларини яхшилаш юзасидан чора-тадбирлар (техникавий ва ташкилий, санитария-гигиена ҳамда даволаш), шамоллатиш (вентилация) ускунулари ва ёруғлик меъёрлари.
2.5.Ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан бепул таъминланиши;
– корхоналарда шароити зарарли ва хавфли ёки ифлосланишлар билан боғлиқ шароитларда бажариладиган ишларда Меҳнат қилувчиларга белгиланган меъёрларда махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, сут ёки унга тенглашадиган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, парҳез овқат бепул бериш тартиблари,
– ушбу ҳимоя воситаларини меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими (МХСТ) талабларига мослиги, уларни сақлаш, таъмирлаш, тозалаш, ювиш ва тўғри фойдаланиши.
2.6. Корхонага ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйилган талаблар.
2.7. Биринчи ёрдам кўрсатиш.
– ходимлар тан жароҳати олганда, кислота ва ишқорлар натижасида куйганда, газдан заҳарланганда, электр токи таъсирида жароҳатланганда ва бошқа ҳолларда биринчи ёрдам кўрсатиш.
2.8.Техника хавфсизлиги йўриқномаси талабларини бузганда ходимнинг жавобгарлиги каби масалаларни ўз ичига олган кириш йўриқномаси тузилади.
- Ходимларни иш жойида йўриқномадан ўтказиш тартиби
– барча ходимлар кириш йўриқномасидан ташқари иш жойида ҳам йўриқномадан ўтишлари шарт;
– иш жойида йўриқномадан ўтказишнинг мақсади ҳар бир ходимни хавфсиз ва тўғри иш олиб бориш усулларига ўргатиш;
– иш жойида йўриқномадан ўтказишда ходимни механизмлар, дастгоҳлар ва ускуналарнинг тузилиши, хавфли ва хавфсиз жойлари ҳамда иш жойини ишга тайёрлаш жараёни билан таништирилади;
– иш жойида йўриқномадан ўтказиш ходимга бевосита раҳбарлик қилувчи бригадир (бўлинма) зиммасига юклатилади;
– йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва йўриқномалар билан ишловчилар ҳамда иш жойларини таъминлаш меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ёки уни вазифасини бажарувчи раҳбарлардан бирига юклатилади;
– йўриқномадан ўтган ходимлар иш жойида йўриқномадан ўтказиш журналига қайд этилиб, тегишли имзолар қуйилиши билан расмийлаштирилади;
– ходимлар иш стажи ва малакасидан қатъий назар узоғи билан 6 ойда навбатдаги йўриқномадан ўтказилиши шарт;
– ишлаб чиқариш технологияларида ўзгаришлар бўлганда, дастгоҳлар алмашганда ва бошқа ҳолатлар натижасида меҳнат шароитларида ўзгаришлар бўлганда, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда, хавфсиз меҳнат олиб бориш бўйича йўриқномаларга ўзгартиришлар киритилганда ва бошқа холатларда навбатдан ташқари йўриқномадан ўтказилади;
– навбатдан ташқари йўриқномадан ўтказиш ҳам иш жойида йўриқномадан ўтказиш каби сабаблари кўрсатилган ҳолда журналга қайд қилинади.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: