ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
Вилоятимизда аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами, хусусан кексалар ва ногиронларни маънавий-моддий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу юзадан Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Кексалар ва имконияти чекланган шахслар учун етарли шароитларни яратиш, уларни маънавий-моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги байрами муносабати билан Хива туманидаги “Мурувват” уйида […]