Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацсияси Хоразм вилояти кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацсияси Хоразм вилояти кенгаши

11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Хоразм вилоятидан “Касаба уюшмаларига 1 йил” эсдалик кўкрак нишони билан мукофотланганларни тақдирлаш маросимини ўтказилди

         Тадбирда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси  Сабиров Қутлимурот Собирович ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Эрманов Фарход Уразбоевич қатнашди.

         

Тадбирда 11 ноябрь  – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Хоразм вилоятидан “Касаба уюшмаларига  1 йил” эсдалик кўкрак нишони билан мукофотланганларни тақдирлаш маросими,   таълим муассасаларидаги математика, физика, кимё, биология, инглиз тили, информатика ва ахборот технололгиялари фанлари ўқитувчилари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати Республика кўрик-танловида Хоразм вилояти Шовот тумани 1 – сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати математика фани ўқитувчиси Матмуратов Ихтиёр Қурбонбоевич фахрли 2-ўрин соҳиби бўлди ва  20  млн. сўм пул мукофоти ҳамда 2-даражали диплом билан тақдирланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Аёллар дафтари” билан ишлашда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган “Касаба уюшмалари лауреати”, “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг намунали аёл иш берувчи” танловларининг вилоят босқичида 1-ўринни олиб Республика босқичида фаол иштирок этган “Энг яхши сектор раҳбари” Республика кўрик танловида фаол иштироки  учун Кўшкўпир тумани ҳокими,  1-сектор раҳбари Рахимов Жўрабек Рахимович 30 млн.сўм пул маблағи билан, “Энг намунали аёл иш берувчи” Республика кўрик танловида фаол иштироки  учун Тупроққалъа тумани “Саримой туркман гиламлари” ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Атаева Гулшат Курбановна  30 млн.сўм пул маблағи билан, .“Энг яхши маҳалла раиси” Республика кўрик танловида фаол иштироки  учун Янгибозор тумани “Бўстон” МФЙ раиси Раимбоева Мақсуда Абдримбаевна 30 млн.сўм пул маблағи билан тақдирланади. 

ИЧАН ҚАЛЪАГА САЁҲАТ

 

Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистон ёшлари! Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида қатор тадбирлар ташкил қилинмоқда.
Бугун еттита тармоқ касаба уюшмалари тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган, илғор, ташаббускор ёшлардан бир гуруҳининг Хива шаҳрига саёҳати уюштирилди.
Саёҳат давомида ёшлар Ичан қалъадаги музейлар, ноёб экспонатлар билан танишдилар. Жумладан, Муҳаммад Аминхон мадарасаси ҳақидаги ҳикоя кўпчиликни қизиқтирди.
Хива шаҳрида 64 та мадраса мавжуд бўлиб, шулар ичида энг йириги ва чиройлиси Хива хони Муҳаммад Аминхон томонидан қурилган мадраса ҳисобланади.Мадраса Ичан қалъанинг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, шаҳарнинг бош дарвозаси Ота дарвозадан кириб келганда, ўнг томонда жойлашган.
Мадраса пишиқ ғиштдан қурилиб, унинг деворларининг қалинлиги 1,5 метрга етади. Мадраса 2 қаватли, 130 ҳужрадан иборат бўлиб, тарихий маълумотларга асосан унда бир вақтнинг ўзида 260 нафар талаба таҳсил олган.
-Гарчи бу ерга бир неча бор ташриф буюрган бўлсак-да, ҳар сафар янги таассуротларга эга бўламиз. Бу сафар ҳам Ичан қалъа ҳақида кўплаб янги маълумотларга эга бўлдим,-дейди Урганч шахар 11-сон мактаб, Ёшлар етакчиси Яқубова Дилфуза Отабоевна.
Саёҳатдан сўнг Хивадаги қадимий иморатлардан бири- Қибла тоза боғ мажмуасида бир пиёла чой атрофида самимий мулоқотлар давом этди. Ёшлар ўз таассуротларини ўртоқлашиш баробарида, кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларга яратилаётгани имкониятлардан мамнун эканликларини эътироф қилдилар.
Бахтиёр ИСМОИЛОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Хоразм вилоят кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

ДАХЛДОРЛИК ТУЙҒУСИ

Хоразм вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси вилоятдаги ёшларни қўллаб-қув ватлаш мақсадида қатор хайрли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, олий таълим муассасала рида таҳсил олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иқтидорли тала баларни қўллаб-қувватлаш мақсадида

«Касаба уюшмалари стипендияси» таъсис этилиб, унга кўра, танлаб олинган талабаларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 бараварига тенг стипендия тўлаб бериш йўлга қўйил моқда. Касаба уюшмалари аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатиб келаётган ёш ходимлар, болаликдан ногирон бўлган ёки етим, ижтимоий ҳимояга муҳтож 1 нафар ёш ишловчи ходимни соғломлаштириш учун бепул йўлланма ажратилиши белгиланди. Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови доирасида «Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис» номинацияси ўтказилди. «Ёшлар дафтарига» кирган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг 50 нафари Самарқанд вилоятига саёҳатга олиб борилди. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар ёшларда ватанпарварлик, юрт тараққиётига дахлдорлик туйғуларини юксалтиришга муносиб ҳисса бўлишига шубҳа йўқ.

Бахтиёр Исмаилов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Iyun 2022
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930  
Click to listen highlighted text!