Волейбол мусобақасига касаба уюшмалари ташкилотларида фаолият кўрсатаётган аёллар, футзал мусобақасига эса эркак ходимларнинг кенг қатлами жалб қилинди. Хусусан, мусобақаларга таълим, фан ва маданият ходимлари, соғлиқни сақлаш ходимлари, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари, агросаноат мажмуи ходимлари ҳамда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмалари шаҳарлар ва туманлар кенгашларида ва улар тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимлардан ташкил топган шаҳарлар ва туманлар жамоалари, шунингдек вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси аппарати жамоаси иштирок этдилар. Мусобақалар юқори савияда ва байрамона руҳда ташкил этилди.
Мусобақаларда 200 дан зиёд иштирокчилар, жумладан волейбол мусобақасида 96 нафар аёллар, футзал мусобақасида 108 нафар эркаклар иштирок этганлиги ушбу тадбирнинг оммабоплигидан дарак беради. Мусобақалар Урганч ихтисослаштирилган Олимпия заҳиралари мактаб-интернатининг волейбол ва мини-футбол залларида бўлиб ўтди.
Мусобақалар натижалари кўра ғолиблар қуйдагича аниқланди:
Аёллар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақасида
I- Хазорасп тумани
II- Урганч шаҳар
III- Хонқа ва Янгиариқ туманлари
жамоаларига кулиб боқди.
Эркаклар ўртасида ўтказилган футзал мусобақасида
I- Қўшкўпир тумани
II- Бирлашма аппарати
III- Хива шаҳар ва хонқа тумани
жамоаларига кулиб боқди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида сўзга чиққан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Аллакулиев Давронбек Сафаевич барча иштирокчиларни яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллик байрами билан табриклаб, мусобақада фаол иштирок этган касаба уюшмалари фаоллари юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, юртдошларимизнинг фаол турмуш кечиришлари, севимли касбда ишлаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, спорт билан шуғулланиш орқали ўз саломатликларини мустаҳкамлашлари учун барча шарт-шароитлар мухайё қилинганини эътироф қилди.
Бу каби тадбирлар юртдошларимизнинг фаоллигини янада оширишга, спортнинг оммалашишига хизмат қилиши аниқ.
Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: