ЎЗИМИЗ ИБРАТ БЎЛАМИЗ

Ўқитувчининг касал бўлишга вақти йўқ. Муаллим бир соат дарсни ўтказиб юборса,  бу камида ўттизда боланинг  тақдирига таъсир кўрсатади. Шу боис  ходимлар ўртасида  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратяпмиз.  Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  Урганч туман кенгаши раиси Меҳрибон Мадаминова тез-тез мактабимизга ташриф буюриб, бошланғич ташкилотимизга амалий ёрдам кўрсатиши билан бирга, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари билан ҳам қизиқади. Билдирган таклифларимиз  инобатга олинади. Туман кенгаши томонидан аъзолар ўртасида спорт мусобақалари ўтказиш  анъанага айланган. Бундан бошланғич ташкилотлар ҳам ибрат олмоқда. Спорт мусобақалари ўтказиш учун  спорт анжомлари етарли бўлиши лозим. Туман кенгаши  мактабларнинг барчасини спорт анжомлари билан  таъминланганлиги йилнинг ҳар қандай фаслида спортнинг истаган тури бўйича мусобақалар уюштириш имконини бермоқда.

Яқинда мактабимиз  ходимлари  ўртасида  волейбол, арғамчида сакраш, армрестлинг бўйича мусобақалар ташкил қилдик. Унда 36 нафар касаба аъзоси фаол иштирок этиб, ўзаро куч синашди. Мусобақаларга фахрий устозлар ҳакамлик қилишди.

Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган волейбол баҳсларида йигитларимизнинг  бақувват ва кучли эканликлари уларнинг ғалабасини таъминлади.  Арғамчида сакрашда  Гулноза Ражабова , армрестлингда Яшнар Раҳмонов ғолиб бўлди.

Ғолиб ва  совриндорларни тақдирлаш маросимида таълим, фан ва маданият  ходимлари касаба уюшмаси  Урганч тумани кенгаши раиси Меҳрибон Мадаминова , мактаб директори Меҳрибон  Жумадурдиева  ва бошқалар сўзга чиқиб, Президентимизнинг  5 та муҳим ташаббусини  амалга татбиқ қилишда ўқитувчиларнинг ҳиссаси катта эканлигини эътироф қилиб, ўқувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда, уларни спортга жалб қилишда бундай тадбирлар ибрат бўлишини таъкидладилар.

Ғолиблар  эсталик  совғалари  билан тақдирланди.

Нигора ЗАРИПОВА,Урганч  туманидаги  27-сонли умумий ўрта таълим мактаби касаба  уюшма  ташкилоти раиси М. Тўрабоева уюштирди.Расми бор. Урганч спорт файли

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email