НАТИЖАЛАР САЛМОҚЛИ, РЕЖАЛАР ЯНАДА КЎЛАМДОР

Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг VII Мажлиси  ва Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди

Мажлисни бирлашма кенгаши раиси Даврон Аллақулиев олиб борди.
Унда  Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар  стратегияси”ни амалга оширилишида иштирок этиш борасидаги 2019 йилдаги фаолият якунлари ва 2020 йилга устувор вазифалар тўғрисида ҳамда Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VIII Конференциясини чақириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Раёсатда дастлаб тармоқ касаба уюшмалари Гурлан туман кенгашлари ва уларни тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, аъзолик бадаллари ҳисобидан санаторий ва дам олиш уйларига имтиёзли йўлланмалар олишни режалаштириш, чиқариш, тақсимлаш, сотиш, ҳисобга олиш, бериш ва ҳисоботларни тартибга солиш аҳволи тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.  Шундан сўнг тармоқ касаба уюшмалари Боғот тумани ташкилотларида ходимлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи, маданий-маърифий ва спорт йўналишида олиб  борилаётган ишлар аҳволи  таҳлил қилинди.
Раёсатда бошқа бир қатор масалалар ҳам танқидий таҳлил қилинди.
Кенгаш Мажлиси ва Раёсат йиғилишида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Жумладан, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VIII Конференциясини 2020 йил июль ойида ўтказиш белгиланди.

 Бошланғич ташкилотлар сони 142 тага кўпайди

 2019 йилда нодавлат сектори тизимидаги  корхоналарни касаба уюшмасига жалб қилиш бўйича  ража-тақсимотга асосан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида Хоразм вилоятида 806 та ташкилот касаба уюшмалари хизматига жалб этилди, 6664 нафар ходим аъзоликка қабул қилинди. Шундан 142 ташкилотда  янги бошланғич касаба уюшма ташкилоти тузилишига эришилди, 664 та ташкилот мавжуд касаба уюшма ташкилотлари таркибига киритилди.Йил якунларига кўра бошланғич ташкилотлар сони 2156 тани, аъзолар сони 294892 нафарни ташкил қилди.

 ЯНГИ ҚОНУНДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР БОР?

Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида  “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонун аҳамияти, мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди. Унда бирлашма ходимлари, тармоқ кенгашлари масъул ташкилотчилари, шаҳар-туман кенгашлари раислари, бошланғич ташкилотлар етакчилари иштирок этдилар.
Бирлашма юридик бўлими мудири М. Атабаев Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги  Қонунининг аҳамияти, амалиётга татбиқ қилинаётган янгликлар ҳақида маъруза қилди. Давра суҳбатида жамоатчилик, касаба аъзолари ўртасида ушбу қонун тарғиботини кенг йўлга қўйиш, у кучга кирганидан кейин берилган имтиёзлардан тўғри ва самарали фойдаланиш ҳақида  фикрлашиб олинди.

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА

 2019 йил давомида Хоразм вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига жами 253 та мурожаатлар тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида иш берувчилар номига киритилган тақдимномалар ҳамда судларга киритилган даъво аризалари орқали 87 нафар ходимларнинг ишга тикланишига ҳамда уларга етказилган моддий ва маънавий зарар учун 210 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилишига эришилди.
Масалан, Ҳазорасп туман иқтисодиёт коллежи директорининг  2019 йил              2 мартдаги 14к-сонли буйруғи билан вазифаларидан озод қилинган 16 ходим ва мазкур ҳолатга тегишли бўлган ҳужжатларнинг қонунийлиги ўрганилганида, иш берувчи томонидан ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва амалдаги меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди. Иш берувчи номига тақдимнома киритилиб, ушбу ходимлар ўзларининг олдинги эгаллаб турган вазифаларига ишга тикланишига эришилди.

 Ижтимоий ҳимоя кучайтирилмоқда

Вилоятдаги 11664 та юридик шахсларнинг 11651 тасида (99,8 %) жамоа шартномалари қабул қилинган бўлиб, улар орқали 245285 нафар (99,7%) ишчи-ходимларнинг манфаатлари қамраб олинган.
“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури доирасида 363 та корхонада 534 нафар  пенсия ёшидаги шахсларга бир йўла моддий ёрдам берилди ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.                              397 корхонада 517 нафар ходим юбилей саналари муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
670 та корхонада 1217 нафар ишламайдиган пенсионерларга 159 миллион 687 минг сўмлик моддий ёрдамлар берилди.
935 та корхонада 2416 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар  харид қилиш ҳаражатларини қоплаш учун 160 миллион 250 минг сўм, Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 99 нафар талабаларнинг контракт пулларини бир қисмини қоплашга корхоналар ҳисобидан 156 миллион 493 минг сўм маблағ сарфланди. Ходимларнинг жамоа шартномасида белгиланган бошқа имтиёзлардан ҳам самарали фойдаланишлари таъминланди.
 

МАЪНАВИЙ ВА ЖИСМОНИЙ САЛОМАТЛИК ЙЎЛИДА

2019 йил давомида 2127 бошланғич ташкилотларда “Маънавият соатлари” ўтказилиб, унда 210615 нафар ишчи-ходимлар иштирок қилишди.
Шу даврда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарларга ҳамда ўз ҳудудимиздаги диққатга сазовор қадамжоларга 21836 нафар касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оила аъзоларининг саёҳатлари уюштирилди.
Меҳнаткашлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида Федерация Кенгашининг тавсияларига асосан, 2107 та корхона, ташкилот ва муассасаларда ишчи-ходимлар ичидан масъул тайинланган мураббийлар томонидан соғломлаштириш машқлари ташкил этилиб келинмоқда. Соғломлаштириш машқлари билан 146 мингдан ортиқ ходимлар шуғуллунмоқда.

САНАТОРИЙЛАРГА ЙЎЛЛАНМАЛАР

2019 йилда касаба уюшма бюджети маблағлари ҳисобидан санатор-қурортларда 885 нафар ишчи ва хизматчилар ҳамда 686 нафар ишчи хизматчиларнинг оила аъзолари соғломлаштирилди. Ушбу мақсадлар учун 2 млрд. 438 млн. 405 минг сўм маблағ сарфланди.
Шунингдек жамоа шартномаларига асосан иш берувчиларнинг маблағлари ҳисобидан 206 нафар ишчи-хизматчилар, 85 нафар ишчи-хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда 50 нафар ташкилотда ишлаб нафақага чиққан меҳнат фахрийлари соғломлаштирилди. Шундан 20 нафар ишчи-хизматчилар ва меҳнат фахрийлари иш берувчиларнинг маблағлари ҳисобидан бепул соғломлаштирилди.
Ижтимоий суғурта бюджети ҳисобидан ажратилган  санаторийларларга йўлланмалар сони режадаги 1144 ўрнига 1147 тани ташкил этди, шундан 1059 дона йўлланма имтиёзли, 79 дона йўлланма бепул  ажратилди.

Хоразм вилояти касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email