Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 2020 йилнинг 15 январь куни Хазорасп туманидаги тармоқ касаба уюшмалари туман кенгашлари ва бошланғич касаба уюшма кўмиталари раислари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонуннинг мазмун-моҳияти, меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари, жамоа шартномалари ва келишувлари, касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловларини ўтказиш юзасидан семинар ўтказилди.Семинарни вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари К.Бекчанов олиб борди. Семинарда вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Д.Аллакулиев ва тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашиларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари қатнашди.Семинарни Бирлашма раиси Д.Аллакулиев очиб берди ва семинар ишига муваффақият тилади.Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонуни тўғрисида мухокамаси бўйича М.Худайберганов, Меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари, жамоа шартномалари ва келишувлари тўғрисида Х.Атаджанов ҳамда Касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Қ.Машариповлар марузалари тингланди.Бирлашма томонидан қатнашаётган мутахассислар томонидан семинар якунида иштирокчиларининг саволларига жавоблар берди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: