Корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартнома бажарилиш якунлари, хисобот- сайловлари бўлиб ўтмоқда

 

Мамлакатимизда меҳнат шартномалари асосида корхона, ташкилот вамуассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, ногиронлар ва меҳнат фахрийларини, аёллар,ҳамда ёшларни  ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таьминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан бири – корхона ва ташкилотларда иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги тузилган жамоа шартномалари ҳисобланади.

Жорий йилнинг 4 март куни Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Бунёд йўловчи ташиш” маъсулияти чекланган жамиятида 2019 – 2021 йилларга қабул қилинган жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиш якунлари ҳамда  касаба уюшма қўмитасининг 2015- 2020  йилдаги фаолияти муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий – иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими бош мутахассиси Р.Рахманов иштирок этди.

Йиғилишда  жамият раҳбари А.Матсапаев 2019 йил давомида жамоа шартномасида белгиланган иш берувчининг мажбуриятларининг бажарилиши ҳамда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Касаба уюшма қўмитаси раиси А Атаджанов касаба уюшмаси қўмитасининг 2019 йил давомидаги фаолияти ҳақида ҳисобот берди.

Ҳисобот юзасидан музокорага сўзга чиққанлар олиб борилган ишлар ҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб, касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолиятини қониқарли деб топиш таклифини билдирдилар ва таклиф бир овоздан маъқулланди.

Шундан сўнг  иккинчи масала  касаба уюшма  қўмитасининг 2015-2020 йиллардаги  фаолияти ва янги касаба уюшма кўмитасини сайлаш масаласи кўриб чиқилди кўмита раиси А.Атаджановнинг ҳисобот даври бўйича маърузаси  тингланди ва касаба уюшмасининг ўтган давридаги фаолияти қониқарли деб топилди.

Ҳисобот юзасидан бўлиб ўтган муҳокамадан  сўнг янги қўмита таркиби ва унинг раиси сайлаб олинди.

Жамоанинг фидойи ходими Атаназар Атажановга яна бир овоздан ишонч билдирилди ва қайта сайланди.

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Хоразм вилояти ташкилотларининг бирлашган касаба уюшма кўмитаси конференциясида иштирок этиш учун икки нафар қўмита аъзоси делегат этиб сайланди.

Ижтимоий химоя бўлими мудири                                  Х.Атаджанов

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email