Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Уставига, ҳудудий бирлашмаларининг Низомига асосан касаба уюшмалари органларига сайловлар ҳар беш йилда ўтказилиши белгилаб қўйилган.
Бу йилги ҳисобот-сайловларни юқори савияда ва уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги 16-5-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” тасдиқланди.
Федерация Кенгаши раёсатининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раёсатининг 2020 йил 03 январдаги 22-19 “с” -сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор, Низом ва тавсиялар барча тармоқ ташкилотларига етказилди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 2020 йилнинг 15 -28 январь кунлари барча шаҳар ва туманларда ҳисобот-сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш юзасидан ўқув-семинарлар ўтказилди. Ўтказилган семинарларда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Д.Аллакулиев, раиси ўринбосари К.Бекчанов, меҳнаткашлари ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Х.Атаджанов, ташкилий ишлар бўлими мудири Қ.Машарипов, етакчи мутахассис И.Юсупова, юридик бўлим етакчи юрисконсульти М.Худайбергановлар маъруза билан қатнашдилар.
Шунингдек ўқув-семинарларда тармоқ касаба уюшмалари масъул ташкилотчилари иштирок қилдилар.
Тармоқ касаба уюшмалари ташкилотлари режаларига асосан 2020 йилнинг 1 мартига қадар 1124 та ташкилотда ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари) ўтказилиши белгиланган бўлиб, белгиланган муддатда 1105 та ташкилотда ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари) ўтказилди. Айрим сабабларга кўра агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшма ташкилотларининг 19 тасида ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари) белгиланган муддатларида ўтказилмади.
Ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари) ўтказилган 1105 та ташкилотдан 225 та ташкилотнинг раислари янгидан сайланди. Сайланган 1105 та касаба уюшма қўмитаси раисларидан 470 нафари аёллар, 43 нафари 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилади.
Касаба уюшма ташкилотларида ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари)нинг 702 тасида тармоқ касаба уюшмалари шаҳар, туман кенгашлари раислари, Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, Республика кенгаши, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Федерация кенгаши масъул ходимлари иштирок этдилар.
Касаба уюшма ташкилотларининг 28 тасида ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари) оммавий ахборот воситаларида ёритилди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференцияларининг ўтказилиши белгиланган режа асосида давом эттирилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: