Хоразм вилояти Урганч шаҳри Қўхна қалъа маҳалласи Бахтли оилалар кўчаси 6 даҳа 2- уй 19 хонадонда рўйхатсиз яшовчи Х.Тожимова томонидан 2020 йил 11 март куни Президентимиз раҳномалигида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясида ташкил этилган “Хотин-қизлар муаммолари бўйича 1211 қисқа ишонч телефони”га Давлат томонидан 2 ёшгача фарзанди учун тўланадиган ижтимоий нафақани олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Келиб тушган мурожаат бўйича Касаба уюшма ташкилоти ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси ҳамда “Қўҳна-қалъа”, “Гулшан” МФЙ раислари иштирокида ишчи гурух тузилиб мурожаат ўрганила бошланди.
Х.Тожимова бола парвари пулини олиш бўйича олдинги ва ҳозирги яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғинига ва бир қанча бошқа ташкилотларга бир неча марта мурожаат қилганлигини, мутасаддилар унга Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисида”ги низом талаблари бўйича унга хеч қаерда рўйхатда йўқлигим сабабли “ижтимоий нафақа” тайинлаш комиссиясига хужжат топшираолмаслигини ҳамда бола пули бера олмасликларини тушинтириб келишган.
Ишчи гуруҳ томонидан юқоридаги низом талаблари синчиковлик билан ўрганилганда ижарада яшаб келаётган фуқаро яшаб келаётган турар жой эгаси билан икки томонлама ижара шартномаси имзолаган тақдирда фуқаро МФЙдаги “ижтимоий нафақа тайинлаш комиссия”сига ариза ва хужжатларини топшириш ваколатига эга бўлиши аниқланди.
Хуршида Тожимова оила аъзолари билан юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатда турмасдан(аслида илгари Урганч тумани Ғайбу қишлоғи Хожибойлар маҳалласида яшаганлар) яшаб келаётганлиги, ҳозирда яшаётган уй эгаси билан икки томон ўртасида ижара шартномаси йўқлиги ошкор бўлди.
Шундан кейин уй эгаси Ў.Юнусов(ногиронлиги бўлган шахс) яшаёган “Гулшан” маҳалласига борилиб унга мавжуд қонунчилик хужжатлари тушунтирилиб, ижтимоий ҳимояга мухтож оилага ёрдам бериши сўралди. Бундан ташқари Солиқ органлари ходимлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга ижара шартномаси бўйича тўланадиган солиқлардан имтиёз борлиги ҳам тушинтирилди.
Шундан кейин Ў.Юнусов ва онаси икки томонлама ижара шартномаси тузишга рози бўлишди ва Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекциясига бориб ижара шартномасини рўйхатдан ўтказилди. Шартномани ёзиш ва чоп қилиш, рўйхатдан ўтказиш хизмати учун тўланадиган маблағ хомийлик асосида тўлаб берилди.
Мурожаатга масъулият билан ёндашилганлик натижасида Х.тожимовада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисида”ги низомга асосан апрел ойининг 1-15 кунлари ҳозирда яшаб турган манзили бўйича комиссияга хужжат топшириш ваколати пайдо бўлди.
“Бугунги кунда ҳалқимиз олдида синовли кунлар бўлиб турган бир пайтда менинг мурожаатимни эътиборсиз қолдирмасдан ўрганим ишимни ижобий хал қилиб берганликлари учун энг аввало Президентимиз Ш.Мирзиёевга, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.Рафиқовга, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматовга ҳамда барча хайрихоҳ бўлган мутасадди ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдираман”- деди Х.Тожимова.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши раиси Фозил Балтаев
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: