Мурожаатномалардан руҳланиб !

“Феруз-Хоразм” масъулияти чекланган жамияти ва корхона бошланғич касаба уюшма қўмитаси биргаликда ҳайрли ишга қўл уришди.

Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда жамиятда ишчи хизматчилар иш билан таъминланмоқда. Жамиятда ниқоблар тикиш йўлга қўйилди.

 

Ҳозирги кунгача тайёрланган 10 минг дона ниқоблар Урганч шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий маркази Хоразм филиали, эндокринология диспансери, Тез тиббий ёрдам маркази, Вилоят болалар шифохоналарига ва Урганч давлат университети ётоқхонасида қолган Туркманистон республикасидан келиб тақсил олаётган лекин ҳозирги кунда карантинда бўлаётган талабаларга хомийлик сифатида тарқатилди.

 

Демак, бу ишларнинг натижасида жамиятдаги ишчи-хизматчилар иш билан таъминланиш натижасида даромат топаётган бўлса, шу билан бирга хайрли ишларга кўмак бераётганлигини англатади.

Шу ўринда жамият рахбари Клара Жумамуратова ва жамият ходимларига 10 минглаган касаба уюшма аъзолари номидан ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши раиси Фозил Балтаев

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email