Вилоятимизда аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами, хусусан кексалар ва ногиронларни маънавий-моддий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу юзадан Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Кексалар ва имконияти чекланган шахслар учун етарли шароитларни яратиш, уларни маънавий-моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги байрами муносабати билан Хива туманидаги “Мурувват” уйида яшовчи кексалар учун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 50 та кўрпа, ёстиқ, чойшаблар тўпламлари совға қилинди.
Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: