Султон Увайс Бобо тарихий қадамжосига зиёрат

Қаердаки, маънавият ва маърифат устувор бўлса, шу жойда юксалиш ва ривожланиш бўлади. Касаба уюшмалари ҳам ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг маънавий дунёқарашини бойитиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш, тарихий шаҳарларга саёҳатлар уюштириш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш орқали жамоаларда, шу орқали оилада ва жамиятда маънавият устуворлигига муносиб улуш қўшиб келмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашинниг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!”, вилоят ҳокимлигининг “Хоразм бўйлаб саёҳат қил!”  дастурлари ижросини таъминлаш, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, меҳнаткашларнинг ижтимоий, иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг маънавиятини янада юксалтириш ва юртимиздаги тарихий обидалар, мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан таништириш мақсадида касаба уюшмалари томонидан жамоавий саёҳатлар уюштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўтган беш йилда касаба уюшмалари ташкилотлари ташаббуси билан ўз ҳудудимиздаги диққатга сазовор қадамжоларга ҳамда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларга 80 мингга яқин касаба уюшмалари аъзоларининг туристик саёҳатлари уюштирилган эди.

Пандемия туфайли тўхтаб қолган тадбирлар мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида қайта тикланди. Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, фидойи ходимларнинг Султон Увайс бобо қадамжосига зиёрати уюштирилди.

Зиёратчилар юрт тинчлиги, мустақиллигимиз абадийлиги ва коронавируснинг тезроқ бартараф бўлишини сўраб дуо қилдилар. Улар касаба уюшмалари ташкил қилган зиёрат туфайли қалб ғуборларини аритиб, маънавий-руҳий озуқа олганликларини эътироф қилишди.

 

Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email