Касаба уюшмалари томонидан хотин-қизлар муаммоларини аниқлаш мақсадида ўтказилган ўрганишларда Урганчлик бир нечта аёллар тикувчиликка иштиёқи борлигини, бироқ рўзғордан ортиб замонавий тиквв дастгоҳлари ололмаётганликларини билдирган эди.
Куни кеча уларнинг 12 нафарига замонавий тикув дастгоҳлари тантанали равишда топширилди. Тадбирда сўзга чиққан Урганч шаҳар ҳокими Шуҳрат Абдуллаев, Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исмоилов ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирларнинг аҳамияти хусусида тўхталдилар.
Болалигидан миллий либослар тикишни орзу қилиб, иқтисодий имкониятлари туфайли эришолмай келаётган Динора Бекпўлатова, аёллар сумкалари тикишни яхши кўрадиган Ферузабону Дўсчонова, бир вақтнинг вояга етмаган тўрт фарзандни тарбиялаш билан бирга уйда ишлаш имконияга эга бўлган Индира Бекжонова ва бошқалар уларга туҳфа қилинган тикувчилик дастгоҳларидан самарали фойдаланишга ваъда бердилар.
Тадбирда аёлларда тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш истаги пайдо бўлса, уларни янада қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилиши ҳам таъкидлаб ўтилди.
Бахтиёр ИСМОИЛОВ,
Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: