Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ – вазифамиздир

Таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Урганч шахар кенгаши тизимидаги ташкилотларнинг  қўмита раислари  ва иш берувчилари иштирокида  «Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ – вазифамиздир» шиори остида  тадбир бўлиб ўтди.  Тадбирда ВКУТБ раиси ўринбосари, Қурултой иштирокчиси, делегат К.Бекчанов, ВКУТБ нинг ташкилий бўлими мутахассиси И.Юсупова, Қурултой иштирокчиси, делегат, 18-сон МТТ қўмита раиси Диана Михневичлар қатнашиб, узларининг фикрлари билан ўртоқлашдилар. Шахар кенгаши раиси  С.К.Бердиева томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг касаба уюшмалари Қурултойи қатнашчиларига йўллаган табриги  ўкиб эшиттирилди.  Тадбирда Қурултойда кўриб чикилган бир қатор  ташкилий масалалар хакида хам маьлумот берилди.  Урганч шахридаги 14-сон мактаб қўмита раиси Ю. Абдуллаева  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  VIII  Қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-мехнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга МУРОЖААТИ ни ўқиб эшиттирди.  Тадбир қатнашчилари таклифига асосан 20 ноябр куни тизимдаги барча бошланғич ташкилотларда «Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари» мавзусида маьнавият соатлари ўтказилиши белгиланди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email