2021 йилнинг 15 январь куни Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширилишида иштирок этиш борасидаги 2020 йилдаги фаолият якунлари ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи қарорларидан келиб чиққан ҳолда 2021 йилда касаба уюшма ташкилотлари олдида турган вазифалар тўғрисида” ги масала кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг раиси Юсупов Эргаш Аманбоевич ахборот берди. 2020 йилда касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи қарорларидан келиб чиққан ҳолда 2021 йилда касаба уюшма ташкилотлари олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: