ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ

Рамазон ойи муносабати билан Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан бир қатор хайрия акциялари уюштирилмоқда. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти фахрийлари, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, меҳнат фахрийлари, байналмилалчи жангчилар хонадонларига ташриф буюрилиб, улар холидан хабар олинмоқда,  меҳр кўрсатилмоқда. Бу эса кўплаб юртдошларимизнинг эътирофига, қувончига сазовор бўлмоқда.

Касаба уюшма эътибордан баҳраманд бўлганлардан бири Урганчлик 64 яшар Бахтиёр Рўзимовдир. Бахтиёр аканинг ҳаракатлари чекланганига узоқ йиллар бўлди. Ногиронлик аравачаси яроқсиз ҳолга келиб қолгани туфайли анчадан бери уйдан ташқарига чиқмай бир жойда ўтириб келаётганди. Янгисини олишга эса қурби етмайди. Касаба уюшмалари томонидан Бахтиёр акага ногиронлик аравачаси совға қилиниши у кишини ва оила аъзоларини хурсанд қилди. Бахтиёр Рўзимов шу куннинг ўзида аравачада кўчани айланиб келди.

Биз каби имконияти чекланган инсонларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг  чеки йўқ. Бу бизни ҳаётни севишга рағбатлантиради, ижтимоий фаоллигимизни оширади, ҳар доим дардимизга дармон бўлиб келаётган касаба уюшмаларидан миннатдорман,-дейди Бахтиёр Рўзимов.

Бахтиёр ИСМОИЛОВ,

Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email